1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Бойлик ва фақирликнинг таърифи

17:00 / 22.11.2021 2960 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: «Эй Абу Зарр, молнинг кўплигини бойлик деб ўйлайсанми?» дедилар. «Ҳа, эй Аллоҳнинг Расули», дедим. У зот: «Молнинг камлигини камбағаллик деб ўйлайсанми?» дедилар. «Ҳа, эй Аллоҳнинг Расули», дедим. У зот шундай дедилар: «Ҳақиқий бойлик қалбнинг бойлигидир, ҳақиқий камбағаллик эса қалбнинг камбағаллигидир. Кимнинг қалби бой бўлса, дунёда дуч келган нарсаси (қийинчиликлари) унга зарар қилмайди. Кимнинг қалби камбағал бўлса, дунёни қанча кўп тўпламасин, фойда бермайди. Зиқналиги унга зарар етказади, холос».

Ибн Ҳиббон ривоят қилган.

Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:

1. Ҳақиқий бойлик мол-дунёнинг кўплигида эмас, балки қалбнинг бой бўлиши, нафснинг Аллоҳ берган ризққа қаноат қилишидадир.

2. Ҳақиқий фақирлик мол-дунёнинг озлигида эмас. Қалбни фақирлиги Аллоҳ берган ризққа қаноат қилмасликдадир.

3. Қалби бой одам дунёнинг машаққатларига, етишмовчиликларига парво қилмайди, чунки у Аллоҳ ажратган ризққа қаноат қилади, шунга рози бўлади, ризқни берувчи ҳам, уни тортиб қўювчи ҳам Раззоқнинг Ўзи эканига қаттиқ ишонади.

4. Қалби фақир кимса эса Қоруннинг хазиналари берилса ҳам қаноат қилмайди, ҳаётидан нолийди, норози бўлади, боридан ҳам кўпроғини хоҳлайди, чунки у бу бойликларга ўз меҳнатим билан эришдим деган фикрга бориб қолади, Аллоҳ асрасин. Бундай одамнинг зиқналиги бошига етади.

Муҳаммад Алий Муҳаммад Юсуф тайёрлади

Муаллиф
Муҳаммад Али Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
5366. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Албатта, Аллоҳ одамларнинг ичида тилини сигирнинг тилига ўхшатиб давоми...

5053 00:30 / 04.05.2017
bull Вафот этган инсонни барча сизлаб, ҳурмат билан тилга олади. .Ундай қилардилар, бундай кулардилар, дейилади. Аммо ўша инсон тириклигида ҳурмат қилинмайди.bull давоми...

2694 11:30 / 29.10.2021
Карантинда ихчам тўй қилиняпти, шунга тарғиб этиляпти..Тўйимда фалон нарса қилинмади, 5000 та одам айтилмади, тўйхонанинг олдида ноёб маркали машиналар турмади, деб давоми...

2340 15:00 / 26.07.2021
Эй иймон келтирганлар Касб қилган нарсаларингизнинг покизаларидан ва Биз сизларга ердан чиқариб берган нарсалардан нафақа қилинглар. Нафақа қилганингизда давоми...

5013 17:43 / 10.11.2017
Аудиолар

210985 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130245 14:35 / 11.08.2021