1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Саҳобалар ҳаёти

Мени ажаблантирган улуғ саҳоба

13:00 / 22.11.2021 3095 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг ушбу гапларидан доим ажабланаман:

«Мен ёлғончи-хиёнаткор эмасман. Ёлғончи хиёнаткорлар мени алдай олишмайди».

Саййидимиз Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг шахсиятлари мени доимо ҳайратлантиради.

У зот розияллоҳу анҳу қаттиққўллик лозим бўлган ўринда қаттиққўл эдилар. Ҳаттоки инсонлар «бу инсон ҳеч юмшамаса керак», деб ўйлашар эди.

Юмшоқлик тақозо қилинадиган ўринда шунчалик юмшоқ бўлар эдиларки, ҳатто кишилар «бу инсон қаттиққўл эмас», деб ўйлашар эди.

Умар розияллоҳу анҳу ишларнинг тафсилотигача эътиборли эдилар. Кишилар «бу инсоннинг назаридан ҳеч нарса четда қолмайди», деб ўйлашар эди.

Ўртадаги муҳаббатни сақлаш учун баъзи нарсаларда ўзларини билмасликка солсалар кишилар «бу киши эшитмайди ҳам, кўрмайди ҳам», дейишар эди.

Ҳамма нарсани ўз жойига қўйиш ҳикмат ҳисобланади. Бу доҳийликдир. Керак ўрнида эҳтиёткорлик, керак ўрнида шафқат, керак жойида қаттиққўллик...

Бу нарсалардан бирини бошқасининг ўрнида қўймоқ ҳалокат ва зулмдир.

Хуллас, тутган ўрнинг тақозосига кўра бўлмоғинг, ақлни ўз ўрнига қўймоғинг, қалбни ўз ўрнига қўймоғинг, қамчини ўз ўрнига қўймоғинг ҳикматдир.

Ҳеч қачон «ҳа»нинг ўрнига «йўқ» ва аксинча «йўқ»нинг ўрнига ҳам «ҳа» демагин. Нуқтанинг ўрнига вергул қўйма!

Агар эшикни сал очиб қўйиш ҳикмат бўлса, уни охиригача ёпма. Содда эмас, пишиқ бўлгин. Эҳтиёткор кишилар эҳтиромга сазовордирлар. Соддаларни эзиб ташлашади.

Ман қилишга қодир бўлатуриб сахий бўлгин. Инсонлар кўп ўринларда бировдан фойдаланишга уста бўлишади.

Мана шуларнинг бари ҳикмат дейилади дўстим! Агар сенга ҳикмат берилган бўлса кўп яхшиликлар берилибди!

Саломлар бўлсин қалбингга!!!

Абдулқодир Полвонов тайёрлади

Муаллиф
Абдулқодир Полвонов
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Шайх Шаъровий раҳимаҳуллоҳдан Ислом динини истеҳзо қилувчилардан бирининг мактубини ўқиган ёки ўқимаганлари ҳақида сўрашганда, шайх Шаъровий раҳимаҳуллоҳ давоми...

3203 11:00 / 03.07.2022
Аббод ибн Бишр розияллоҳу анҳуАббод ибн Бишр Ансорий розияллоҳу анҳу Мадинада Исломга биринчилардан бўлиб кирган таниқли саҳобалардан. Мусъайб ибн Умайрнинг давоми...

2988 10:00 / 05.03.2022
Фузайл ибн Иёз роҳимаҳуллоҳ аввалда қароқчи, йўлтўсар эди. Битта, иккита мусофирни кўриб қолса уларни уриб, қўрқитиб молини олар эди.Унинг тавбасининг сабаби давоми...

3409 17:01 / 04.11.2021
Аудиолар

211044 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130304 14:35 / 11.08.2021