1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Саудияда жаҳон Ислом молия активлари 28 фоизга етди

13:20 / 18.11.2021 1996 pdf Ўқиш режими + -

Саудия Арабистони Ислом молияси тармоғида юқори ўсиш суръатлари гувоҳи бўлмоқда. Бу ҳақда Ислом молияси телеграм канали хабар берди.

Жорий йилнинг II квартали якунига кўра шариатга мувофиқ молиялаштиришнинг умумий ҳажми 430 млрдни ташкил этди. АҚШ долларига нисбатан Ислом молияси талабларига мувофиқ жалб қилинган омонатлар миқдори 433 млрд. долларга етгани тўғрисида Жидда шаҳрида ўтказилган Ислом молияси бўйича конференцияда Саудия Марказий банки (SAMA) раиси Фаҳад ал Муборак маълумот берди.

У Islamic Financial Services Board (ISFB) нинг 2021 йилги ҳисоботидан иқтибос олган ҳолда таъкидлашича, бутун дунёдаги Ислом молияси тармоғида йиллик ўсиш 10% дан ошган ҳамда 2.44 трлн. АҚШ долларидан (2019 йил) 2.7 трлн. долларга етган (2020 йил).

Шунингдек, Қиролликдаги Ислом банкчилиги, сукук тармоғи, суғурта ва инвестиция жамғармаларидан иборат Ислом молия хизматлари тармоғидаги жами активлар ҳажми қарийб 800 млрд. долларни ташкил этмоқда. Бугунги кунда жаҳон Ислом молия активларининг тахминан 28 фоизи Саудия ҳиссасига тўғри келади.

Қиролликдаги Ислом молия саноатининг бу суръатдаги ўсиши ҳамда етакчи ўринларни эгаллагани Қиролликнинг 2030 йилдаги мақсадларига (Vision 2030) эришишда хизмат қилади, дея Ал Муборак ўз нутқида қўшимча қилиб ўтди.

Манба
islommoliyasi.uz
Мавзуга оид мақолалар
Германиянинг ReynlandPalatinate штати расмийларининг маълум қилишларича, штатда 95 та масжид фаолият кўрсатмоқда. Сўнгги маълумотларга кўра, мазкур штатда қарийб 200 минг давоми...

2647 15:20 / 16.01.2019
Қироллик Олий Маҳкамаси Зулҳижжа ҳилоли кўрингани муносабати билан 28 майдан Зулҳижжа ойи бошланганини, 5 июнь куни эса ҳожилар Арафотда туришини маълум қилди. давоми...

1250 08:27 / 28.05.2025
Президент Шавкат Мирзиёев 11 август куни Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институтининг янги биносини бориб кўрди. Бу Янги Ўзбекистонга муносиб давоми...

1152 23:00 / 11.08.2023
.Ҳазрат Навоийни англаш сари, мавзусидаги туркум суҳбатларимизнинг навбатдаги сони бугун бўлиб ўтади.Унда Тасаввуф шеъриятиrdquo мавзуси ёритиб берилади.Суҳбатни давоми...

1774 09:37 / 02.04.2021