1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Фарзанд тарбиясидаги ислоҳ қаердан бошланади?

10:41 / 27.10.2021 2430 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Иккита альпинист тоққа чиқаётган эди. Бир пайт олдиларидан баҳайбат айиқ чиқиб қолди. Улардан бири дарров ерга ўтириб, тоққа чиқиш учун мўлжалланган оёқ кийимини ечиб, югуриш учун мўлжалланган оёқ кийимини халтасидан олиб, шоша-пиша уни кия бошлади. Шериги бунга ҳайрон бўлиб, «Нима қиляпсан? Айиқдан қочиб қутуламан деб ўйлаяпсанми?» деди. Шунда у: «Югуриб айиқдан ўзиб кетмасам ҳам, сендан ўзиб кетсам бўлди», деб жавоб берган экан.

Айрим ҳолатларда биринчи альпинистдек фикр юритишимизга монелик йўқ. Лекин оилада бундай фикр юритиш мақбул эмас. Биринчи альпинистнинг топган ечими тезгина қочиб, ўзини хатардан узоқлаштириш эди. Унинг мақсади шеригидан ўзиб кетиб, оғир аҳволда ташлаб бўлса ҳам, хатардан қутилиб қолиш эди. Аммо ўша шерик бизнинг бир бўлагимиз бўлса-чи? Оиламизнинг аъзоси бўлса-чи? Бундай ҳолатда уни хатарда қолдириб, ўзимиз қутулиб қолишимиз тўғри бўлмайди. Бу худди жарроҳлар: «Операция муваффақиятли ўтди, лекин беморни сақлаб қола олмадик», деган гапга ўхшайди.

Айтмоқчимизки, баъзан ота-она қийин вазиятга ечим топиш ўрнига ундан қочишга, масъулиятни ўзидан соқит қилишга ёки уни бошқа бировнинг зиммасига юклашга уринади. Натижада, бошқаларнинг қўлидан келмайдиган энг муҳим вазифаларни боғчадаги тарбиячига, мактабдаги муаллимга ёки энагага ташлаб қўйишади.

Болалар тарбияси бўйича маслаҳат сўраб келган ота-оналар уларга мутлақо бўйсунмай қўйган ўғилларини, бўйи етиб қолган қизларини олиб келиб, уларни тарбиялаб беришни илтимос қилишади. Лекин бу масала фарзандлар билан эмас, ота-оналар билан ҳал бўлади, чунки оқибат эмас, сабабни ислоҳ қилиш керак. Фарзанд тарбиясидаги ислоҳ эса фарзандлардан эмас, ота-оналардан бошланади…

Болаларимиз бамисоли жавҳар, лекин темирчи ўзимиз» китобидан

Муҳаммад Али Муҳаммад Юсуф таржимаси 

Муаллиф
Муҳаммад Али Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ушбу масала юзасидан мен ҳам ўз мулоҳаза ва таклифларимни керакли тарафларга бергандим анча бурун ва ўшандан бери уларни сизларнинг муҳокамангизга ҳам ташлашни давоми...

14618 11:22 / 13.01.2018
Хатиб Бағдодий роҳимаҳуллоҳ ўзининг .Тариху Бағдод, китобида, Мизий роҳимаҳуллоҳ ўзининг .Таҳзибул камол, номли китобида келтиришади.Саҳл ибн Муҳаммад Сижистоний давоми...

2287 11:12 / 04.01.2024
Мурид шайхидан сўради .Нафс ўтини қандай ўчирамиз,.Шайх деди .Беҳожатлик билан, беҳожат бўл болам. Ким бировлардан нарса сўрашни тарк қилса эга бўлади,..Инсонлар давоми...

2896 11:00 / 28.07.2021
Яхши кўрган инсонингизни қадрлашингизнинг, унга ғамхўрлик қилишингизнинг энг афзал йўли mdash бу унга охирати учун фойдали бўлган китоб ҳадя қилишингиздир. Сиз давоми...

2253 09:00 / 25.01.2023
Аудиолар

211032 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130292 14:35 / 11.08.2021