1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Инсонлар наздидаги обрў нега керак?

11:00 / 21.10.2021 2776 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Муборакфурий роҳимаҳуллоҳ ўзининг «Сийратул имамил Бухорий» номли китобида келтиради:

«Имом Бухорий роҳимаҳуллоҳ бир кемага миндилар. Ёнларида минг динор пул бор эди. Кемада у зотнинг ёнларига бир киши келиб муҳаббат ва ихлосини изҳор қила бошлади. У зотга яқинлашишга уринди. Имом Бухорий роҳимаҳуллоҳ ундаги муҳаббатни кўргач унга ҳалиги минг динор ҳақида гапирдилар. Эртаси куни ҳалиги киши уйқудан туриб йиғлаб ёқасини йиртиб юзларини тимдалай бошлади. Кемадагилар жамланиб ундан нима бўлганини сўрашди. У минг динор солинган ҳамёни борлигини, уни кимдир ўғирлаганини айтди. Бу билан имомнинг минг динорларини қўлга киритмоқчи бўлди. Кишилар пулни қидира бошлашди. Шунда имом Бухорий роҳимаҳуллоҳ минг динорли ҳамёнларини чиқариб ҳеч кимга билдирмасдан денгизга ташладилар. Шундай қилиб ҳалиги ёлғончи ўғрига минг динорни қўлга киритиш насиб бўлмади.

Кейин ҳалиги киши имом Бухорий роҳимаҳуллоҳнинг олдиларига келиб у олтинларни нима қилганларини сўради. Имом уларни денгизга ташлаганларини айтдилар. Ҳалиги киши сўради:

- Шунча пулга ичингиз ачимадими?

Имом дедилар:

- Бутун умримни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларини жамлаш билан ўтказдим. Инсонлар менинг ростгўйлигимни, омонатдорлигимни билишди. Агар пулни олиб қолганимда кишилар сени ростгўй деб ўйлашар, мени айблашар эди. Мендаги ишонч сифати ва адолат динорларимдан қимматлироқдир!

Инсонлар наздидаги обрў нега керак? Бу маънони имом Бухорий роҳимаҳуллоҳ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бўлган воқеадан олганлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидда эътикофда эдилар. У зотнинг ҳузурларига София онамиз розияллоҳу анҳо келиб гаплашиб ўтирдилар. София онамиз уйга қайтмоқчи бўлганларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишини кузатиб қўйиш учун турдилар. Шунда ўша ердан икки киши ўтиб қолди. Улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бир аёлни кўргач қадамларини тезлатишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Шошманглар! Бу аёл онангиз София бинти Ҳуяй», дедилар. Улар: «Субҳаналлоҳ! Эй Аллоҳнинг Расули! Сиздан гумон қиламизми?!», дейишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Шайтон инсоннинг томирида оқади. У сизнинг қалбингизга бир ёмонлик ташлашидан қўрқдим», дедилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга обрўмизга эҳтиёт бўлишни ўргатяптилар. Инсонларни биз ҳақимизда ёмон гумонда бўлишларидан эҳтиёт бўлишга чақираяптилар. У зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хулқлари Қуръонда мақталган бўлсада, у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам инсонларнинг табиатини ҳам яхши билар эдилар. Пайғамбар бўла туриб у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз обрўлари учун қайғурган бўлсалар, бошқаларга йўл бўлсин?!

Савдогарлардан бири дўконида ўтирган эди. Унинг олдида мижозлари бор эди. Шунда бир киши келиб: «Сизда беш дирҳам омонат қолдирган эдим. Шуни беринг», деди. Савдогар ҳамёнини очиб беш дирҳам олиб ҳалиги кишига тутқазди: «Мана беш дирҳамингиз, марҳамат». У киши дирҳамларни олиб жўнаб кетди. Анча вақтдан кейин қайтиб келиб узр сўради: «Мени маъзур тутасиз. Мен беш дирҳамни бошқа кишида омонат қолдирган эканман. Уни сиз билан алмаштирибман. Сиз нега менга индамасдан беш дирхам бердингиз?». Савдогар жавоб берди: «Мен савдогарман. Савдогарнинг ўз обрўси бўлади. Агар мен сизга «Менда ҳеч нарса қолдирганингиз йўқ», деганимда кишилар мен ҳақимда икки гуруҳга бўлиниб олишар эди. Биринчи гуруҳ мени ёлғончи дер эди. Иккинчи гуруҳ эса мен ҳақимда гумондор бўлиб қолар эди. Шу беш дирҳам учун обрўйимни тўкким келмади».

Абдулқодир Полвонов

Муаллиф
Абдулқодир Полвонов
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Буюк тобеъин Абдуллоҳ ибн Муборак бир маст кишининг шеър ўқиётганини эшитиб қолди .Ишқ мени хорлади. Мен хор бўлдим. Менинг ишқим тушганга етишадиган йўл давоми...

2529 14:00 / 28.02.2023
Тошкентнинг Эски шаҳарида ndash Ҳазрати Имом Ҳастимом мажмуаси ҳудудида Ислом цивилизацияси маркази барпо этилаётганидан кўпчилик юртдошларимиз хабардор. .Мазкур давоми...

1718 11:59 / 29.09.2024
Кунларнинг бирида тулки ўзи овлаган ҳайвонни тановул қилаётганда ўлжанинг кичик суяги унинг томоғига тиқилиб, юта олмади. Томоғида қаттиқ оғриқни сезиб, давоми...

1925 11:00 / 08.09.2023
Ризқ талаб қилишга чақирилган биринчи кишиРизқ талаб қилиш масаласига келсак, унга биринчи чақирилган ва унинг учун тадбири кўрилган киши Одам алайҳиссаломдир, давоми...

4491 18:06 / 18.09.2017
Аудиолар

211050 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130310 14:35 / 11.08.2021