1445 йил 7 зулқаъда | 2024 йил 15 май, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Сизни бутун дунё ёдга олмоқда, Ҳабибим...!

14:33 / 19.10.2021 1653 pdf Ўқиш режими + -

Туркияда...

Туркиянинг йирик шаҳарларидан бири Истанбул масжидларида якшанба оқшоми куни мавлид маросимлари кенг миқёсда ўтказилди. Ушбу маросимларда Қуръон тиловатлари, мавъизалар, диний дарслар ташкиллаштирилди ва дуо муножотлар билан якунланди.

Мавлид маросимлари кўпчилик мусулмонлар томонидан файзли шукуҳда кутиб олинди. Хусусан, тарихий масжидлар саналган «Султон Аҳмад», «Аё София», «Сулаймония», ва «Фотиҳ» масжидлари маросимга ташриф буюрган мусулмонлар билан лиқ тўлиб тошди.

Германияда...

Германиядаги Дин ишлари бўйича Турк Ислом Бирлиги — «Ditib» ташаббуси билан Германиянинг Кёльн шаҳрида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг таваллуд кунлари муносабати билан мавлид маросими ўтказилди. Ушбу маросим Кёльн шаҳрининг марказий масжидида бўлиб ўтди. Маросимда Қуръон тиловатлари ва мавъизалар қилинди. Маросимда Туркия Дин ишлари ишлари бўйича Олий Кенгаш аъзоси устоз доктор Анбиё Йилдирим сўзга чиқди. Маросим сўнгида Пайғамбар алайҳиссаломни васила қилиб Аллоҳ таолога дуолар қилинди.

Яманда...

Минглаб яманликлар душанба куни мамлакат шарқида жойлашган Хадромавтга қарашли, ўлканинг Ислом маданияти пойтахти ҳисобланган «Тарим» шаҳридаги кўплаб масжидларда мавлид маросимини ўтказди. Ямандаги энг кўзга кўринган диний ва тарихий обидалардан бири бўлган «Муҳдар» масжиди майдонида маҳаллий аҳоли ва мамлакатнинг бошқа вилоятларидан ташриф буюрган минглаб мусулмонлар билан тўлди.

Икки соатдан ортиқ давом этган мавлид маросимида зикр халқалари, дуолар, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратларига оид мавъизалар қилинди. Тадбир асносида меҳмонларга қаҳва, хушбўйликлар улашилди. Шунингдек, маросимда хориждан ташриф буюрган араб ва осиёлик 100 га яқин талабалар иштирок этишди. Улар Таримдаги Ал Мустафо номли исломий илмлар марказига таълим олиш учун келишган. Ал Мустафо илмий маркази Ямандаги таниқли исломий марказлардан бири бўлиб, дунёнинг турли бурчакларидан ташриф буюрадиган талабаларга ўзига хос услубда илм тарқатади. Бу метод Ислом тамаддунининг кенг ёйилишига сабаб бўлмоқда. Тарим шаҳрининг катта уламолари ташрифи билан мавлид маросими янада файзли ўтди. Жумладан, маросимга Яманнинг кўзга кўринган уламоларидан ва юртдаги тасаввуф машойихларидан аллома Ҳабиб Умар ибн Ҳафиз ҳазратлари ҳам ташриф буюрдилар.

Маълумот ўрнида Тарим шаҳри 2010 йилда ISESCO томонидан Ислом маданияти пойтахти деб эълон қилинган. Чунки бу шаҳар масжидлари, тарихий обидалари, уламолари, илм марказлари кўплиги билан ҳам ажралиб туради.

Тунисда...

Тунис марказидаги Қайрувон шаҳрида жойлашган «Уқба ибн Нофеъ» жоме масжидига минглаб тунисликлар мавлид маросимини ўтказиш учун йиғилдилар. Ўтган йили коронавирус сабабли ушбу мавлид маросими қолдирилган эди. Бу йил эса Тунис Соғлиқни сақлаш вазирлигига қарашли илмий ҳайъат аъзолари маросимни карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда ўтказишга рухсат берди.

Диний байрам иштирокчиларига, мамлакатнинг энг қадимий минораларидан бири бўлган «Уқба ибн Нофеъ» масжидининг тарихий минорасида диний рамз акс эттирилган, жумладан хурсандчилик, тинчлик ва муҳаббатга чорловчи  тасвирлар ёритгичлар ёрдамида намойиш этилди.

Маросим жараёнида шифокорлар ва дезинфекция ходимлари томонидан ташриф буюрган меҳмонларга ниқоб ва антисептик воситалари тарқатилди.

Ўзбекистонда...

«Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жоме масжидида «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қалблар табиби» шиори остида сийрат сабоқлари ўтказилмоқда. Мақсадимиз ‒ ушбу масжидни бино қилишда бош-қош бўлган азизларимизнинг амал дафтарларига ҳам қилинадиган тиловату зикрлардан мўл-кўл савоблар ёзилса, бу савоблардан уларнинг ўтган ота-оналарига, устозларига савоблар етса, эл-юртга баракага сабаб бўлса, кўпчилик баҳраманд бўлиб, илм-маърифатимиз юксалса...

Сийрат сабоқлари ҳижрий 1443 сана 4 рабиъул аввал, милодий 2021 йил 10 октябр кунидан бошланиб, ҳафтанинг якшанба ва пайшанба кунлари шом намозидан сўнг ўтказилмоқда. Унда асосий маърузалар «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қалблар табиби» шиори остида бўлиб ўтмоқда. Маърузалар юртимиздаги таниқли аҳли илмлар тарафидан илмий‑оммабоп услубда тақдим этилмоқда.

Тадбирда араб ва ўзбек тилидаги нашидалар ҳам ўрин олган. Ушбу сийрат анжумани барча учун очиқ. Суҳбатлар ижтимоий тармоқлар орқали жонли тақдим этиб борилмоқда.

Марҳамат сийрат сабоқларидан баҳра олинг!

Таржимон: Нозимжон Ҳошимжон

Муҳаррир: Хуршид Маъруф 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳозирда АҚШда сафарда бўлиб турган юртимиз уламолари НьюЙорк шаҳрида ўтказилган Рамазон тадбирларидаги иштирокларини якунлаб, Cинcиннатининг Огаё штатига йўл давоми...

2151 21:41 / 23.04.2022
Бир нечта стартаплар ва технологик компаниялар мусулмонларга ҳалол маҳсулотларини, жумладан ҳалол маҳсулотларни тарғиб қилиш учун мобил иловалар, вебсайтларни давоми...

1853 15:56 / 07.09.2021
Бугун Тошкент шаҳри Чилонзор туманида жойлашган кўзи ожизлар жамиятининг .Санъат гулшани, маданият саройида Брайл ёзувида чоп этилган Қуръони Карим китобининг давоми...

1374 16:55 / 10.03.2022
Бугун, 15 июл куни юртимизнинг таниқли уламолари Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳри ва Бўстонлиқ туманларига ташриф буюришади.Бугуннинг ўзидаquotМарказийquot жоме давоми...

1322 10:06 / 15.07.2021
Аудиолар

121395 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42896 14:35 / 11.08.2021