1447 йил 12 шаъбон | 2026 йил 31 январь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Намоз

Намозда хушуъ

15:30 / 18.10.2021 3150 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Тийбий раҳимаҳуллоҳ дедилар:

«Намоздаги хушуъ дегани — қалбнинг қўрқувда туриши, кўзни сажда ўрнига қаратиш, ҳимматни Унга жамлаш, Ундан ўзга барча нарсадан ибодат вақтида узилиш, четланиш демакдир. Намознинг одобларига риоя этган ҳолда кийимларини тўғрилаш, танаси ва кийимларига овора бўлиб қолиш ўгирилиш, керишиш, эснаш, киприк қоқиш ва бошқа ишларни намозни ичида қилишдан ўзини тутиш ҳам унинг хушуъси ҳисобланади.

Изоҳ: «Хушуъ» сўзи арабча бўлиб, «хокисорлик», «бош эгиш», «қўрқиш» маъноларини билдиради. Хушуъ – қалб ҳолати, у нафақат намозда, балки динимиздаги барча ибодатларда хуш кўрилгандир. Намоздаги хушуъ – Аллоҳ таолога риёдан ҳоли бўлиб, ихлос билан ибодат қилиш, унинг ҳузурида ҳокисор бўлиб туриш ва аъзоларнинг итоаткор, сокин бўлиб туришидир.

Манба: arabic.uz

Манба
arabic.uz
Мавзуга оид мақолалар
Қазойи ҳожат вақтида қиблага юзланиш ва орқа қилишнинг шаръий ҳукми борасида ҳам ислом уламоларининг ўзига яраша фиқҳий қарашлари бор. Табиийки, ҳар бир давоми...

6474 05:00 / 09.01.2017
Аллоҳ таоло .Ва қачон уларнинг ичида бўлсанг ҳамда уларга намозни қоим қилсанг, улардан бир тоифаси сен ила турсинлар,, деган.Шарҳ Ушбу оятда Аллоҳ таоло хавф бўлиб давоми...

7101 05:00 / 04.01.2017
...Хаёлни олиб қочадиган ички нарсалар ташқиларидан кўра кучли бўлади. Бу нарса кўпинча дунёнинг ғамига ботган одамларда бўлади. Бундай одамнинг фикри бир ерда давоми...

4469 05:00 / 04.01.2017
...Намозхон инсонлар жуда эрта турадилар, ўзлари тетик, руҳлари енгил, кўнгиллари хуш юрадилар. Тавфиқсизлар эса, ухлабухлаб кун оғиб, боши оғриб ўрнидан зўрға давоми...

46226 05:00 / 04.01.2017