1445 йил 26 шаввол | 2024 йил 05 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ҳиндистондан лагерларга кўчирилган мусулмонларнинг аҳволи қандай?

16:26 / 14.10.2021 1519 pdf Ўқиш режими + -

Ҳиндистоннинг Ассам штатидаги бир неча минг мусулмонлар сув босиш хавфи юқори бўлган аҳоли яшамайдиган ҳудудга депортация қилинган. Бу ҳақда mynamaz.ru манбаси хабар берди. Шулардан бири ҳомиладор аёл бўлган Амина Хатун. Бу муслима аёл ҳозирда ҳеч қандай тиббий ёрдам, гигиена воситалари ва тоза ичимлик сувидан фойдалана олмайди.

Унинг таъкидлашича, сентябр ойининг охирида хавфсизлик кучлари томонидан бир кечада ўз уйидан ҳайдаб чиқарилган, ҳатто керакли жиҳозларни йиғишга ҳам рухсат берилмаган. Ҳозирда мингдан ортиқ оила Дарранг ҳудудидаги вақтинчалик лагерда йиғилган.

Ҳукумат депортация ҳақидаги қарорида бу ерлар давлат мулки эканлиги ва 40 йилдан буён турган уйлар ноқонуний бинолар эканлигини айтиб ўзини оқлаган. Айни вақтда ҳинд ёшларини иш билан таъминлаш бўйича қишлоқ хўжалиги лойиҳаси учун йигирма беш ярим гектар ерни ажратиб олиш режалаштирилган.

28 ёшли Саҳабуддин Аҳмад Ал-Жазира телеканалига берган интервьюсида: «Биринчи кўчириш рейдлари 20 сентябрдан бошланди. 18 сентябр куни ҳокимият томонидан буйруқ берилди ва икки кун ўтиб бизнинг уйларимиз булдозер билан бузила бошланди.

Иккинчи кўчириш рейдини ўтказиш полиция учун осон кечмади, чунки маҳаллий аҳоли йиғилиб, норозилик билдиришди. Хавфсизлик кучлари уларга қулоқ солмади, аксинча, намойишчиларни таёқ билан ура бошлади. Оқибатда икки қишлоқ фуқароси ҳамда ўсмирлардан бири ҳалок бўлди. Кўпчилик тан жароҳати олди».

Кўчирилганлардан бири давлат оммавий ахборот воситаларининг фотографи ўлдирилган одамнинг жасадига сакраб ва уни тепкилаб турган қисқа видеони тасвирга олган. Ушбу видео бир зумда ижтимоий тармоқларда тарқалган ва одамлар Ҳиндистон расмийларининг ҳаракатларидан норози эканлигига сабаб бўлган.

Оқибатда ҳиндистоннинг савдо шерикларидан бири бўлган Қатар фаоллари истеъмолчиларни ва ҳукуматларни ҳинд товарларини бойкот қилишга чақирган.

Ҳозирда депортация қилинган лагерда яшаётган аҳоли очиқ ҳавода овқат пиширади, болаларини мактабга юбориш ёки тиббий ёрдам олиш имкониятига эга эмас. Айниқса, улар ёмғирдан қўрқишади, чунки уларнинг яшаётган жойи дарё қирғоқлари ёнида бўлиб, шу ерда истиқомат қилишлари буюрилган. Агар ёмғир ёғса дарёдаги сув оқими кўпайиши натижасида сув тошади ва уларнинг аянчли кулбаларини осонликча йўқ қилиб юбориши мумкин. Бироқ шунга қарамай, расмийлар кўчирилганларга бу хавфли яшаш жойини тарк этишни тақиқлаган.

Манба
mynamaz.ru
Мавзуга оид мақолалар
Қонунбузарларни жарима ёки икки йилгача қамоқ жазоси кутмоқда.Дания парламенти муқаддас матнларни таҳқирлашни тақиқловчи қонунни маъқуллади. У мамлакатда давоми...

549 10:03 / 08.12.2023
2023 йил 18 октябрь куни Қоҳира шаҳрида бошланган Ислом оламида катта аҳамиятга эга бўлган анжуманда муфтий Нуриддин домла Холиқназар ҳозирги кундаги муҳим давоми...

688 18:50 / 18.10.2023
Камерунлик сеҳргар Сенегал миллий терма жамоаси сардори Садио Мане Камерунда бўлиб ўтадиган Африка Миллатлар кубогида иштирок этса, юрак хуружидан вафот этишини давоми...

4069 14:26 / 17.01.2022
Қувайт швед тилида 100 000 нусхада Қуръони Карим маънолар таржимасини нашр этиш режасини эълон қилди. Режа Қувайт бош вазири шайх Аҳмад Наваф алАҳмад асСабаҳ давоми...

799 20:48 / 12.07.2023
Аудиолар

120890 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42459 14:35 / 11.08.2021