1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ислом

Юриш ибодатининг турлари

15:01 / 20.04.2022 3305 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Динимизда ниятнинг гўзаллиги сабабли одатлар ибодатга айланади.

Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, амаллар ниятга боғлиқдир. Албатта, ҳар бир кишига ният қилган нарсаси бўлади. Бас, кимнинг ҳижрати Аллоҳ ва Унинг Расули учун бўлса, унинг ҳижрати Аллоҳга ва Унинг Расулига бўлади. Кимнинг ҳижрати дунё учун бўлса, унга эришади. Ёки аёл учун бўлса, уни никоҳлаб олади. Бас, унинг ҳижрати нима учун қилган бўлса, ўшанга бўлади», дедилар».

Бешовлари ривоят қилишган.

Йўлда бораётган мусулмон яхшилик қилишни қасд этиб, дилига тугиб борса, шу юрганига ҳам савоб олади.

Спорт учун юриш ёғларнинг йўқолишига сабаб бўлади.

Намоз учун масжидга юриб бориш гуноҳларнинг йўқолишига сабаб бўлади.

Ҳар бир бориб келишдаги қадами сабабли жаннатда даража берилади.

Фарзни адо этиш учун масжид сари босган бир қадами ила гуноҳи ўчирилади, бири ила даражаси кўтарилади.

Фарзни адо этиш учун масжид сари йўлга чиққанга эҳром боғлаган ҳожининг ажри берилади.

Кечқурунларда (Бомдод, Хуфтон) масжидга юриб борадиганларга қиёмат куни мукаммал нурнинг башорати берилган.

Масжидга борадиган, қалби боғланган мўминга қиёмат куни Аллоҳ таоло Аршнинг соясида соялантириши ваъда қилинган.

Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Мен бир кишини билардим, унинг уйичалик масжиддан узоқроқ уй йўқ эди. У бирон-бир намозни қолдирмасди. Бир куни у кишидан: «Миниш учун бирон улов олсанг бўлмайдими?» деб сўрашди. Шунда у: «Мени манзилим масжидга яқин бўлиши хурсанд қилмайди. Чунки мен масжидга қўйган ҳар бир қадамим учун менга савоб ёзиб қўйилишидан ва масжиддан ўз аҳлимга қайтганимда ҳам босган қадамларим менга савоб қилиб ёзиб қўйилишидан умидворман», деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бу қўйган қадамларингни барчасини Аллоҳ таоло тўплаб қўяди», дедилар»

Имом Муслим ривояти.

Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Уйимиз масжиддан узоқроқ эди. Биз масжидга яқин бир уй олишни истаган эдик. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизни қайтариб: «Сизларнинг масжид сари қўйган ҳар бир қадамингиз эвазига бир даража ёзилади», дедилар».

Имом Бухорий, Имом Муслим ривоятлари.

Бева, мискинларга ёрдам бериш учун юриш Аллоҳ таолонинг йўлидаги мужоҳидликдир.

Мўмин биродарининг ҳожатини чиқариш учун юриш ўн йил эътикоф ўтиргандан афзал.

Қолаверса, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Бир биродаримнинг ҳожатида юриш мен учун мана бу масжидда (яъни, Масжиди Набавийда) бир ой эътикоф ўтиришдан маҳбуброқдир» деганлар.

Ҳадиснинг давомида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким биродари билан унинг ҳожатини раво қилиб бергунича бирга юрса, Аллоҳ уни қадамлар тойиладиган кунда собитқадам қилади» деганлар.

Ибодатларини вақтида адо этиш билан бирга ризқига сабаб бўладиган пулни ҳалол йўл билан топиш учун меҳнат қилгани кўчага чиққан мўмин-мусулмон Аллоҳ таолонинг йўлида юрган бўлади.

Ибодатларини вақтида адо этиб, оиласини боқиш учун меҳнат қилгани кўчага чиққан одам Аллоҳ таолонинг йўлида юрган бўлади.

Ибодатларини вақтида адо этиб, тиланчиликдан сақланиш учун ҳалол ризқ топгани чиққан мусулмон Аллоҳ таолонинг йўлида юрган, ибодат қилаётган бўлади.

Шунинг учун ишга борилаётганда, «Роббим менга ҳалол ризқ излашни, оиламнинг нафақасини қилишни буюрган, тиланчиликдан қайтарган. Шунга ҳалол меҳнат қилиб пул топиб, ризқимни ейиш, оилам нафақасини қилиш ва бировларга муҳтож бўлмаслик учун ишга боряпман» деб ният қилиб олиш лозим.

Аллоҳ таоло ҳаммамизни масжид, ота-она, устозлар зиёрати, биродарининг ҳожатини раво қилиш, бева, мискинлардан хабар олиш, ҳалол ризқ топиш каби солиҳ амаллар сари қадам босадиган бандаларидан айласин!

Робимиз ҳаммамизни Ўзининг ҳидоятидан айирмасин ва хотимамизни чиройли қилсин!

Интернет маълумотлари асосида

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Кеча қоронғу эди. Осмондаги зулматни парчалаб ташлайдиган ой ҳам кўринмасди. Ҳали шаҳарлар нур кўрмаган. Аммо гўшт ва қондан иборат бир Ой Мадина кўчаларида қадам давоми...

2414 11:00 / 14 февраль
Қисса ва масаллар турли маъноларни инсоннинг фаҳмига яқинлаштириш учун кўприк бўлади. Шу сабабли Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кўп ҳикоялар айтиб берар давоми...

1346 11:29 / 06 январь
Инсоният тарихига назар солган киши башариятнинг илоҳий ақидага нисбатан муаммоси ушбу коинотни тадбир қилиб турган Зотни инкор қилишда эмаслигини кўради. давоми...

1067 09:00 / 14.12.2022
Аллома Ибн Абдулбарр ўз санади билан Ғолиби Қаттон роҳматуллоҳи алайҳнинг бир воқеасини ҳикоя қилиб беради. Бундан уларнинг қанчалик илмга муҳаббатли ва илм давоми...

1956 14:00 / 27.04.2023