1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Кутганим сиз, ё Расулуллоҳ!

20:55 / 11.10.2021 2095 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Кутиш гоҳ саодат, гоҳи муаммо,
Кўзларда баъзида йилтиллайди дур.
Бу бахтми, бахтсизлик кишига аммо,
Кимни, ниманидир кутмоққа мажбур.

Оч қолган фақирнинг кутгани емиш,
Бир бурда нон унга шоҳона таом.
У бутун роҳатни тўқликда демиш,
Бармоқча гўшт бўлса –бойлик батамом.

Етимлар йиғлагай ҳайитми, тўйми,
Отасин ва ёхуд онасин излар.
Ўртоғин ҳар куни бир баланд бўйли,
Дадаси кўтарса, у зумда музлар.

Ёшлик кўчасининг бебош четида,
Ошиқ маъшуқасин йўлин пойлайди.
Ишқи тўлқинланар бутун этида,
Ёрдадир хаёли, уни ўйлайди.

Ҳа, шундай илинж бор, умид бор, завқ бор,
Кутиш фурсатидан яралгандай оҳ.
Ё қувонч яралган, билмоғим душвор,
Менинг кутганим сиз, ё Расулуллоҳ!

Бутун оламларга раҳмат пайғамбар,
Ҳов етим боладек излаганим Сиз.
Келинг, бошим силанг, бир олинг хабар,
Кўзларим олдини босиб кетди ис.

Қорним тўқ, қалбим оч, юзим яланғоч,
Шубҳасиз, энг фақир ўзимман, демак.
Пешонамни силанг – бу менга зўр тож,
Қандайин толедир Набийдан кўмак. 

Сизга дил боғладим, йўл боғлолмадим!
Боғлаганим бўйи кипригимга тенг.
Муҳаббат шартини мен оқлолмадим,
Севгиси уятли умматингиз мен.

Марҳабо, руҳимнинг ҳушёр табиби,
Минг жонлар фидодир жонга келсангиз.
Битта ўтинчим бор, Аллоҳ Ҳабиби,
Кўнглимни Роббимга боғлаб берсангиз.

Ўзингизга боғланг, боғланг суннатга.
Дил ушбу истакнинг абадий қули.
Раҳматлар ёғдидар бутун умматга,
Хуш келибсиз Ҳақнинг буюк Расули!

                                                                                                      Ўткирбек Муҳаммадсобир

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Мен .Вақтни тартибга солиш, деган иборани хато деб биламан. Чунки вақт ўзи тартибли 60 сония ndash 1 минут, 60 минут ndash бир соат, 24 соат ndash бир кун ва ҳоказо. Баъзилар давоми...

6992 11:00 / 10.05.2022
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади.Албатта, Биз уҚуръонни Қадр кечасида туширдик. Қадр кечаси нима эканлигини сенга нима билдирди Қадр кечаси давоми...

6966 18:08 / 15.05.2020
Ўша кунлар худди кечагидек ёдимда масжидларимиз ўғит омборига айлантирилган, баъзилари эса ҳеч ким қарамаганидан хароба бўлган даврлар эди... Муборак Рамазон ойи давоми...

2715 17:00 / 30.03.2022
Савол Бир биродаримиз анча йиллар олдин бир қиз билан яхши кўришиб, .Мен сенга уйланаман. Уйланмасам, эмган сутим ҳаром бўлсин,, деб қасам ичган экан.Тақдир давоми...

2987 18:40 / 09.04.2019