1445 йил 26 шаввол | 2024 йил 05 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Танловлар

ТАНЛОВ-1443: «МАЗҲАБЛАР — БИРЛИК РАМЗИ» Аҳли ҳадис ва раъй соҳиблари ўртасидаги ихтилофлар (биринчи мақола)

14:40 / 06.10.2021 1397 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Маълумки, islom.uz портали «МАЗҲАБЛАР — БИРЛИК РАМЗИ» шиори остида танлов эълон қилган эди.

1-чорак — ҳанафий мазҳабига оид мавзуда иштирокчиларимиз томонидан @islomuztanlovbot манзилига келиб тушаётган мақолаларни беришни бошлаймиз.

Мавзу: Аҳли ҳадис ва раъй соҳиблари ўртасидаги ихтилофлар 

Билгинки, Саид ибн Мусайяб, Иброҳим Нахаий, Зуҳрий замонларида, Имом Молик, Суфён Саврий асрлари ва улардан кейинги даврда яшаган уламолар раъйга шўнғиб кетишни ёқтирмаганлар. Раъйга кўра фақат зарурат туғилганда, иложсиз қолганларидагина фатво берганлар ва ҳукм чиқарганлар. Улар барча диққат-эътиборларини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларини ривоят қилишга қаратганлар.

Абдуллоҳ ибн Масъуддан бир нарса ҳақида сўралди. У зот: «Мен сенга Аллоҳ ҳаром қилган нарсани ҳалол қилишни ёки сенга Аллоҳ ҳалол қилган нарсани ҳаром қилишни ёмон кўраман» дедилар.

Муъоз ибн Жабал айтдилар: «Эй одамлар, бало келишидан аввал уни ўзларингиз тезлаштирманглар. Чунки мусулмонлар ичларида бир киши сўралса, нишонга олинадиган бўлгунча тўхтамайдилар».

Бу каби рўй бермаган нарсалар ҳақида сўзлаш макруҳлиги ҳазрат Умар, Али, Абдуллоҳ ибн Аббос ва ибн Масъуд розияллоҳу анҳумдан ҳам ривоят қилинган.

Ибн Умар Жобир ибн Зайдга: «Сен Басра фақиҳларидансан. Сўзловчи Қуръон ёки ўтган суннат билангина фатво бергин. Агар уларсиз фатво берсанг ўзинг ҳалок бўлибсан ва ҳалок қилибсан» дедилар.

Абу Назр айтадилар: «Абу Салама Басрага келганларида мен Ҳасан билан у зотнинг ҳузурларига бордим. Шунда у зот Ҳасанга: «Ҳасан, менга Басрада учрашган кишиларнинг сендан кўра маҳбуброғи йўқ. Менга етиб келишича, ўз раъйинг билан фатво бераётган экансан. Сен раъйинг билан эмас, Қуръони Карим ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари билан фатво бергин».

Ибн Мункадир айтадилар: «Олим Аллоҳ ва бандалари ўртасидаги нарсада юради. Бас, у ўзи учун (махражни) чиқадиган жойни талаб қилсин».

Шаъбийдан: «Агар сизлардан савол сўралса, қандай йўл тутар эдингиз? деб сўрашди. У зот: «Биладиган кишига йўлиқдинг-ку». Агар бировдан савол сўралса, биринчи сўралган кишига (жавоб бериш) яна қайтиб келгунча шеригига, сен жавоб бергин, дейиларди. (у шеригига уларга фатво бергин дер, ҳатто яна биринчи кишига саволга жавоб бериш қайтиб келарди.)

Шаъбий айтадилар: «Улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан нимани сўзласалар, уларни қабул қилгин. Ўз раъйларига кўра нимани сўзласалар уни ҳожатхонага улоқтиргин.

Ислом диёрларида катта эҳтиёж бўлгани туфайли ҳадис ва асарларни тадвин қилиш, жамлаб китоб ҳолатига келтириш ва нусха кўчириш кенг тарқалди. Ҳаттоки, озгина ҳадис ривоят қилган кишилар ҳам ҳадисларни китоб шаклига келтирдилар ёки нусха кўчирдилар.

Ўша даврда муҳаддислар Ҳижоз, Шом, Ироқ, Миср, Яман ва Хуросонга сафар қилиб, китобларни жамладилар, нусхалар кўчириб, ғариб ҳадисларни ва кам учрайдиган асарларни диққат билан текширдилар. Натижада уларнинг диққат-эътиборлари, ҳимматлари туфайли ўзларидан аввал бирор киши тўпламаган ҳадислар ва асарлар жамланди. Кўплаб ҳадис аниқланди. Ҳатто улар баъзи баъзисига маълум бўлмаган юздан ортиқ ҳадис йўл (туруқ)ларини кашф қилдилар. Барча ҳадис тарқалган ва унчалик етиб бормаган жойларни билдилар. Уларда далил келтириш ва эргашишда ўзларига хос (назар солиш) қараш имконияти пайдо бўлди.

Шунингдек, уларга ўзларидан аввалги фатво аҳллариларига зоҳир бўлмаган кўплаб саҳиҳ ҳадислар маълум бўлди.

Имом Шофеъий Аҳмадга: «Сизлар биздан кўра саҳиҳ хабарларни билгувчироқсизлар. Саҳиҳ хабар бўлса, билдиринглар. Мен у куфаликда ёки басраликда ёки шомликда бўлса ҳам унинг олдига бораман» деганлар (Ибн Ҳумом айтиб берган). Бу сўзни айтишларининг сабаби, шундай саҳиҳ ҳадислар борки, шомликлар, ироқликлар каби маълум бир шаҳар аҳллари ёки Бурайд Абу Бурдадан у Абу Мусодан, Амр ибн Шуъайб отасидан у эса бобосидан ривоят қилганидек, хос хонадон вакиллари ёки (жисмонан) заиф, (кўп сафар қилмаган) саҳобадан жуда ҳам озчилик ривоят қилган бўлиб, бу каби ҳадислар кўплаб фатво аҳлларига етиб бормаган. Уларга ўз шаҳарларидаги саҳобалар ва тобеъинларнинг асарларигина жамлаб, у ердагилар ушбу асарларни йиғиш имкониятига эга бўлганлар холос. Муҳаддислардан аввалгилар кишиларнинг номлари, уларнинг ҳақиқий мартабаларини билишда уларнинг ҳолатлари, фаолиятларини текширишга эътиборларини қаратганлар. Мазкур табақа бу фанга асос солиб, тадқиқ ва тадвин қилдилар. Ҳадисларнинг саҳиҳ ва саҳиҳ эмаслиги борасида ҳукм чиқаришда мунозаралар ўтказилди. Бунинг самараси ўлароқ, ровийлар ўртасидаги боғланиш ва узилиш ҳолатларидаги яширин нарсалар кашф этилди.

Бу борада Суфён, Вакиъ ва шу каби зотлар қаттиқ жидду-жаҳд қилдилар. Натижада, улар Абу Довуд Сижистоний Макка аҳлига биган рисоласида зикр қилганидек, мингга яқин марфуъ муттасил ҳадисларни келтирдилар (тасдиқладилар). Бу табақа аҳллари қирқ мингга яқин ҳадис ривоят қилганлар.

Имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳи етти юз мингта ҳадисдан «Саҳиҳ»ида мухтасар қилиб келтирган.

Имом Аҳмад ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларини ўрганиш борасида мезон белгилаб, ўз «Муснад»ига киритган. Унга кўра агар, битта йўл билан бўлсада келтирилган ҳадиснинг асли бор, акси бўлса, асли йўқ ҳисобланади.

Бу уламоларнинг бошлари Абдурраҳмон ибн Маҳдий, Яҳё ибн Саъид ал-Қаттон, Язид ибн Ҳорун, Абдурраззоқ, Абу Бакр ибн Абу Шайба, Мусаддад, Ҳаннод, Аҳмад ибн Ҳанбал, Исҳоқ ибн Роҳавайҳ, Фазл ибн Дукайн, Али ибн Мадиний каби зотлар бўлиб, улар барча муҳаддислар табақаларига илк намуна эдилар.

Муҳаққиқ уламолар ҳадис мартабаларини ўрганиб, ривоят турларини аниқлаганларидан кейин фиқҳга яна эътибор қаратдилар. Уларда ўша мазҳабларнинг ҳар бирида бир-бирига зид ҳадис ва асарлар бўлиши билан бирга ўтган кишиларга тақлид қилиш фикр бўлмаган. Сабаби, улар Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадислари, саҳобалар, тобеъинлар ва мужтаҳтидларнинг асарларини ўзлари тузган қоидаларга кўра ўргана бошладилар.

Мен сизга буни қуйида осон тарзда тушунтириб ўтаман. 

Агар улар бир масалани ҳал қилмоқчи бўлсалар, у ҳақда Қуръон ояти бўлса, у билан ҳукм чиқарганлар ва оятдан ташқарига ўтмаганлар. Агар оятда аниқ жавоб топилмаса, суннат билан ҳукм юритганлар. Фуқаҳолар ўртасида кенг тарқалмаган ёки маълум бир шаҳар аҳлига ёки бир хонадонгагина хос бўлсада, хоҳ унга саҳобалар амал қилган бўлсин, хоҳ амал қилмаган бўлсин суннат билан ҳукм қилганлар. Ўша масалада бир ҳадис бўлса, бу борада бирор асар ёки мужтаҳидларнинг ижтиҳодларига эргашмаганлар. Мабодо, масала ечими учун бор имкониятларини сарфлаганларидан кейин ҳам ҳадис топилмаса, саҳобалар ва тобеъинлардан бир жамоанинг сўзини олардилар. Бошқа бир юрт ёки бир қавмга тегишли сўзга чекланиб қолмаганлар. Агар аксарият хулафои рошидинлар ва фуқаҳолар иттифоқ қилган масала бўлса, шунга эргашилган. Агар уларда ҳам ихтилоф бўлса, ўзлари ораларидаги олимроқ, тақводорроқ, зобти (хотираси) кучлироқ ёки ораларида таниқли кишининг сўзини олганлар. Мабодо, бир масала борасида шунда ҳам икки хил бир-бирига тенг келадиган сўз топилса, бу икки хил ечимли масала ҳисобланган. Шундай ҳолатлардан ҳам ожиз бўлишса, Қуръон ва Суннатнинг ишоралари ва ҳукмларига қараб фикр юритишган ва жавоби ўша масалага ўхшашига солиштирганлар. У икки масала жавоби фикрларига яқин келса, усул қоидаларига суянмаганлар. Лекин фақатгина фаҳмга яқин, қалбга ўрнашганини олганлар.

Шунингдек, ровийларнинг ададлари мутавотир мезонида бўлмаса ҳам одамлар қалбларида ишонч бўлган. Юқорида саҳобаларнинг ҳолатларини баён қилганимиздек, бу услуб аввалги уламоларнинг тутган йўлларидан чиқариб олинган усуллар эди.

Маймун ибн Меҳрон раҳимаҳуллоҳ айтади: «Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг олдиларига кишилар хусуматлашиб келса, Аллоҳ таолонинг Китобига эътибор қаратардилар. Агар Қуръонда ҳукм учун асос топилса, улар ўртасида у билан ҳукм чиқарар, бўлмаса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларида жавоб борлигини билсалар у билан ҳукм қилганлар. Шунда ҳам жавоб топилмаса, чиқиб мусулмонлардан сўрардилар. Айтардиларки: «Менинг ҳузуримга фалон масала билан келишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу борада қандай ҳукм қилганларини биласизларми?». Шунда кўпинча бир неча киши келиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўша масалада чиқарган ҳукмларини айтардилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларида жавоб топилмаса, атрофларидагиларнинг (илмда) энг яхшилари ва пешқадамларини жамлаб, улар билан маслаҳатлашар эдилар. Уларнинг фикрлари бир ишга мувофиқ келса, шу билан ҳукм қилардир».

Шурайҳга Ҳазрат Умар мактуб ёзиб: «Аллоҳ таолонинг Китобида бирор нарса келса, у билан ҳукм қилгин. Одамлар сени ундан буриб юбормасинлар. Агар Аллоҳнинг Китобида бўлмаган бир масалага йўлиқсанг, унда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига назар солгин ва у билан ҳукм чиқаргин. Агар Аллоҳ таолонинг Китобида ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларида ҳам жавоби йўқ бўлса, одамлар ижмоъ қилган нарсани ол ва у билан ҳукм чиқар. Агар Аллоҳ таолонинг Китобида ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларида ҳам жавоби бўлмаган, сендан аввалгилар у ҳақда бирор сўз айтмаган масала келса, икки ишдан хоҳлаганингни танла. Хоҳласанг ўз раъйинг билан ижтиҳод қил, шунда афзалини илгари сур. Ортга суришни хоҳласанг, бас, ортга сур. Мен ортга суришингни ўзинга яхши деб ўйлайман».

(Давоми бор)

Даврон Нурмуҳаммад

Эслатма:

Танлов иштирокчиларидан қуйидаги мавзуларда мақола ҳамда (араб, рус, инглиз, форс ва бошқа тиллардан) таржималар, илмий-тадқиқот ишлари, аудио ва видеосуҳбатлар тақдим этишлари талаб этилади:

— Мазҳаб тушунчаси ва унинг тарихи;

— Мазҳаб ҳақида мўътабар уламоларнинг фикрлари;

— Мазҳаб имомлари ва уларнинг шогирдлари;

— Мазҳабнинг усуллари;

— Мазҳабга оид мўътабар асарлар;

— Масҳабсизлик ва унинг хатарлари.

Танлов шартига кўра, тақдим этилаётган материаллар аввал бошқа манбаларда берилмаган бўлиши, илмий асосланган бўлиши лозим.

Танлов тўрт чоракдан иборат бўлиб, ҳар бир чорак битта мазҳабга бағишланади:

1-чорак — ҳанафий мазҳаби;

2-чорак — шофеъий мазҳаби;

3-чорак — ҳанбалий мазҳаби;

4-чорак — моликий мазҳаби.

Иштирокчилар томонидан тақдим этилган материаллар islom.uz сайтида эълон қилиб борилади. Материалларни @islomuztanlovbot телеграм манзилига юборишингиз мумкин. Танлов 1443 йил зулҳижжа ойида (2022 йилнинг июль ойида) якунланади.

Марҳамат, танловда иштирок этинг.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Тўлиқ исми ва таваллуди Шайх Муҳаммад Абдулазиз Ҳассон Басюний 1928йил 22августда Миср Араб Республикасининг Ғарбия вилояти Басюн маркази Фарастақ қишлоғида давоми...

989 22:26 / 01.06.2023
Бисмиллааҳир роҳмаанир роҳийм .hellipЯхшиликларга шошилинг,Моида сураси, 48оятБандаларини Ўзининг розилиги йўлида яхшиликка шошилишга чорлаган Аллоҳ субҳанаҳу ва давоми...

5186 00:06 / 24.02.2018
Маълумки, Islom.uz портали .МАЗҲАБЛАР mdash БИРЛИК РАМЗИ, шиори остида танлов эълон қилган.2чорак mdash моликий мазҳабига оид мавзуда иштирокчиларимиз томонидан islomuztanlovbot давоми...

1385 08:54 / 10.12.2021
Иброҳим ибн Адҳам асли шаҳзода бўлган. Шохлар овни яхши кўришган. Улар ҳам овга чиққан экан. Бир қуённи ёки тулкини қувлаб орқасида чопиб кетаётган пайтида давоми...

2112 10:32 / 05.07.2023