1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Машҳур карикатурачи Ларс Вилкс автофалокат оқибатида аянчли ўлим топди

14:30 / 04.10.2021 4018 pdf Ўқиш режими + -

Швеция жанубида юк машинаси енгил автомобиль билан тўқнашиб, унда кетаётган Ларс Вилкс ва унинг соқчилари бўлган икки полициячи ҳалок бўлган. Бу ҳақда gazeta.ru манбасига таяниб, azon.uz сайти хабар берди.

Ларс Вилкс пайғамбар Муҳаммад алайҳиссаломнинг карикатураларини чизган швед рассомидир.

Ҳодиса Крунуберг минтақасининг Маркарюд қишлоғи яқинидаги Е4 автомагистралида содир бўлган.

Тўқнашувда иккала машина ҳам ёниб кетган, юк машинаси ҳайдовчиси жароҳат олиб, тирик қолган. Ҳодиса қандай содир бўлгани ҳақида ҳозирча ҳеч қандай маълумот йўқ. Юк машинаси ҳайдовчиси касалхонага ётқизилганидан кейин сўроқ қилинган.

Вилкс - 2007 йил ноябрь ойида шведларнинг «Нерикес Аллеханда» газетасида чоп этилган Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга карикатура чизганлиги билан бутун дунё мусулмонларининг ғазабини қўзғатган эди.

«Ал-Қоида» жангарилари Вилкснинг боши учун 100 минг доллар ваъда қилган эди.

Шундан сўнг, карикатурачи ҳар доим полиция ҳимоясида бўлган. 2010 йил июль ойида Уилкснинг уйига ўт қўйишга уринган икки киши икки ва уч йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган. Бу воқеалардан олдин, Уппсала университетида фалсафа факультетида санъатда сўз эркинлиги ҳақида маърузалар ўқиган карикатурачига ҳужум қилинган.

2010 йил март ойида Ирландияда Вилксни ўлдирмоқчи бўлган гуруҳ ҳибсга олинган эди. Унда америкалик Колин Лароуз иштирок этган. Уни кейинчалик Қўшма Штатларда тутиб, 10 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинган.

Манба
Azon.uz
Мавзуга оид мақолалар
Азиз Islom.uz портали мухлислари, маълумки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётларига бағишланган 30 қисмдан иборат мультфильмнинг биринчи фасли пешмапеш давоми...

2765 15:03 / 19.12.2019
Таиланддаги энг катта масжид Сонгҳла марказий масжиди. Бу ҳақда kun.uz манбаси хабар беради. Ушбу масжид яқинда қуриб битказилган. Маҳаллий аҳоли янги масжидни давоми...

2368 19:05 / 14.01.2020
Мичиган штатининг Ҳамтрамк шаҳри Қўшма Штатлар тарихида мусулмонлар ҳукумати бошқарган биринчи шаҳар бўлди. Шаҳарда 28 мингга яқин аҳоли истиқомат қилади. давоми...

1688 15:11 / 19.01.2022
Тошкент ислом институтида 19962007 узоқ йиллар ректорлик вазифасида ишлаган Абдуқайюм домла Азимовнинг турмуш ўртоғи фоний дунёдан охират диёрига риҳлат давоми...

2524 20:43 / 27.02.2023