1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Муҳими - йўлда бўлишинг!

16:00 / 02.10.2021 2327 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Билишимиз зарур бўлган нарса бор. Албатта Сумайя, Ёсир, Анас ибн Назр, Ҳамза ибн Абдулмутталиб розияллоҳу анҳумлар Исломнинг азиз бўлгани ва мустаҳкамлашганини кўрмадилар.

Умарнинг футуҳотларига, Холиднинг Ярмук ва Қодисиядаги нусрат ғалабаларига гувоҳ бўлишмади.

Булутга қарата: «Хоҳлаганингча ёмғир қўявер, барибир харожни ҳузуримга келтиришади», дея хитоб қилган Ҳорун ар-Рашидларга гувоҳ бўлишмади.

Константинополга кириш учун қуруқликда кемаларига йўл очиб, суриб келган Муҳаммад Фотиҳларга гувоҳ бўлишмади.

Сулаймон Қонунийлар дунёнинг ярмини Истанбулдан туриб бошқаришини, ҳукм юритишини кўришмади, гувоҳ бўлишмади.

Улар йўлнинг бошига тушишди ва охирига етиб бормасдан вафот топишди. Бошлаган йўлларининг самараси, мевасини теришмади. Улар йўлнинг ниҳояси ҳақида сўралишмайди ҳам.

Муҳими - йўлда бўлишинг!

Манба: arabic.uz

Манба
arabic.uz
Мавзуга оид мақолалар
Суқротнинг қулоғига шаҳардаги энг машҳур фолбин уни оламдаги энг ақлли инсон дегани ҳақидаги хабар етиб келибди. Бу гапдан Суқрот хижолат бўлди. Ўзини бу давоми...

1860 09:00 / 14.07.2023
Мусулмон бўлсин ёки бўлмасин барчага бирдек яхшилик қилиш Аллоҳ таоло гарчи Қорун алайҳилланаъга қарата айтган бўлса ҳам умумий тарзда биз бандаларга шундай давоми...

889 12:36 / 12.08.2025
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ходимлари Анас ибн Молик розияллоҳу анҳунинг Абу Умайр деган укаси бор эди. Араблар ёш болаларга ҳам куня бериб давоми...

1699 14:14 / 12.12.2025
.У Зотни далил қилган билан У Зотга далил қилганнинг орасида фарқ қанчалар катта У Зотни далил қилувчи ҳақни унинг аҳлидан танигандир ва ишнинг асли мавжудлигини давоми...

1495 16:03 / 23.05.2025