1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Азиз устозлар, байрамингиз муборак бўлсин!

11:00 / 01.10.2021 3461 pdf Ўқиш режими + -

Аллоҳ таоло Қуръони Каримнинг илк нозил бўлган оятида шундай марҳамат қилади:

«Ўқинг (Эй, Муҳаммад! Бутун борлиқни) яратган зот бўлмиш Раббингиз исми билан!» (Алақ сураси, 1-оят).

Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам умматларига бешикдан қабргача илм излашни буюрганлар. Чунки илм руҳнинг озуқасидир. Инсоният илм билангина Аллоҳни танийди, ҳақиқий саодатни қўлга киритади, унинг шарофати билан юксалади.

Илм олишдаги энг масъулиятли ва оғир меҳнат  устознинг саъй-ҳаракати, ғайрати ва матонати билан амалга ошади.

 Устозлар тарқатган илм уларнинг вафотидан кейин ҳам савоб келтираверади.

Шунингдек, жамиятнинг маънавий-маърифий даражаси ҳам устоз ва мураббийларга бўлган муносабатга қараб баҳоланади. Зеро, келажак авлодни баркамол ва етук маърифатли бўлиб етишишида уларнинг хизматлари беқиёсдир. Юртимизда ҳар йили 1 октябрь куни «Устозлар ва мураббийлар куни» деб белгиланиб, шу кунда халқимиз байрам қилиб, устозларга кўпроқ хурмат-иззат кўрсатадилар, дилларига хурсандчилик бахш этишга ҳаракат қиладилар.

Islom.uz портали жамоаси барча устоз ва мураббийларни умумхалқ байрами 1 октябрь «Устозлар ва мураббийлар» куни билан самимий муборакбод этади. Қалби эзгуликлар ила йўғрилган устоз ва мураббийларимизга Аллоҳ таоло мустаҳкам соғлик, оилавий бахт, тинчлик-офият ва икки дунё саодатини мушарраф этсин. Азиз устозлар, сиз сабабли минглаб инсонлар ўз йўлини топадилар, илм зинапояларидан кўтариладилар, эртанги кунга умид билан қарайдилар. Сизларнинг илм-маърифат зиёсини таратишдек вазифангиз шуқадар савоби улуғ амалки, ҳатто борлиқдаги ҳамма нарса ҳаққингизга дуо қилиб туради. Бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, Аллоҳ таоло, Унинг фаришталари, осмонлару ер аҳли, инидаги чумоли, ҳаттоки, денгиздаги балиқ ҳам одамларга яхшиликни таълим берувчига салавот айтадилар», деганлар.

Имом Термизий ривояти.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бу ҳақда Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг кенгайтирилган йиғилишида маълум қилинди. Қайд этилишича, ушбу мактаб бой тарихий меросимизни чуқур давоми...

922 10:51 / 05 февраль
Ўзбекистон ҳукумати республикани халқаро миқёсда ислом маданияти бешиги сифатида тарғиб қилиш ниятида. Бу ҳақда islamtoday сайти хабар беради.Туризмни ривожлантириш давоми...

1927 12:02 / 21.06.2019
Сингапурнинг Web In Travel нашри жаҳондаги ҳалол туризм тўғрисида қизиқарли фактлар ва статистик маълумотларни чоп этди.Pew Research Centre маълумотларига кўра, 2060 йилга келиб давоми...

2657 11:01 / 24.10.2018
Аввал хабар қилганимиздек, куни кеча Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Унда ташкилий масалалар кўрилди давоми...

2116 10:04 / 20.10.2021
Аудиолар

211051 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130312 14:35 / 11.08.2021