1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Саудия хайрия жамғармаси Ўзбекистонга беғараз ёрдам миқдорини оширади

12:30 / 20.09.2021 1867 pdf Ўқиш режими + -

Мамлакатимизнинг Саудия Арабистонидаги элчиси Улуғбек Мақсудов “Alwaleed Philanthropies” хайрия жамғармаси бош котиби Ламия бинт Абдулмажид Ол Сауд билан музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА.

Мулоқот чоғида жамғарма томонидан мамлакатимизда амалга оширилаётган лойиҳаларга кўрсатилаётган беғараз молиявий ёрдамнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.

Суҳбат аввалида Ламия Ол Сауд Ўзбекистон томони билан ҳамкорлик алоқалари ривожланиб бораётганидан мамнунлигини ва уни янада мустаҳкамлашдан манфаатдор эканини билдирди.

Жамғарма раҳбари шаҳзода Алвалид бин Талол томонидан муайян лойиҳалар учун жами 500 минг АҚШ доллари ажратишга розилик билдирилганини маълум қилди. Ушбу маблағларнинг 200 минг доллари Оролбўйи минтақаси инсон хавфсизлиги бўйича кўпшериклик траст жамғармасига, 150 минг доллари эса “Ҳунарманд” уюшмасининг “Тупроққалъа туманида уй шароитида қўлда гилам тўқиш цехини барпо этиш” лойиҳасига тақдим этилганини қайд этди.

Бундан ташқари, Ламия Ол Сауд “Zamin” Халқаро жамоат фондининг “Эшитиш қобилияти қийин бўлган болалар таълимини ривожлантириш” дастурига 150 минг доллар ажратилиши юзасидан қисқа муддатларда шартнома имзоланишини тасдиқлади.

Суҳбатдош, шунингдек, Ўзбекистон билан ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилиш мақсадида жамғарма делегациясининг мамлакатимизга амалий сафар билан келишга тайёрлигини билдирди.

 

Манба:Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Жазоир президенти коронавирус тарқалиш ҳолатлари камайганидан сўнг мамлакат бўйлаб барча масжидлар қайта очилишини эълон қилди. Бу ҳақда iqna.ir манбаси хабар давоми...

1682 11:53 / 16.02.2021
Қувайт марказида жойлашган Халқаро исломий хайрия уюшмаси томонидан Қуръони каримни ёдлашга қаратилган АлШафиъ лойиҳаси дунёдаги турли мамлакатларда амалга давоми...

1773 11:10 / 16.07.2019
Hilolnashr, матбаанашриёти ҳамда Islom.uz портали ижодий гуруҳи Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратларининг вафотлари муносабати билан давоми...

1984 12:05 / 15.08.2021
Бугун эрта тонгда .Hilol, нашриётматбаасининг барча дўконларида китобга муҳаббатли китобхон юртдошларимиз ташриф буюришмоқда. Нега дейсизми Чунки .Hilol, давоми...

3627 10:05 / 07.09.2019
Аудиолар

211041 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130301 14:35 / 11.08.2021