1445 йил 7 зулқаъда | 2024 йил 15 май, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Саҳобалар ҳаёти

Набий алайҳиссалом қўллари билан кўтариб олган саҳоба

09:02 / 14.09.2021 3014 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам у саҳоба ҳақида «Бу мендандир ва мен унданман» дедилар.

Бу саҳобани кўпчилигимиз танимаймиз. Моддий жиҳатдан фақир, аммо иймонга бой, моли, мансаби, уйи йўқ, тўшаги тупроқ, болиши билаги, таом топса ер, топмаса рўза тутарди. Бироз кўримсиз, аммо гўзал хулқли бу саҳобанинг исми Жулайбиб розияллоҳу анҳу эди.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳали уйланмаган бу саҳобани жуда яхши кўрар, унга ҳазил қилардилар. Бир куни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам унга «Эй Жулайбиб, уйланмайсанми?» дедилар.

Саҳоба: «Эй Аллоҳнинг Расули, мени ким ҳам уйлантирарди?» деди. Пули ҳам, чиройи ҳам, таниқли оиласи ҳам бўлмаган бу инсон шундоқ савол берган эди. Шунда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам «Мен сени уйлантираман, эй Жулайбиб» дедилар. Саҳоба Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга қаради ва «Эй Аллоҳнинг Расули, унда менинг ҳеч вақоси йўқ киши эканимни кўрасиз» деган эди, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам «Лекин Аллоҳнинг наздида сен ҳеч вақоси йўқ киши эмассан» дедилар.

Ансорлар бева қолган қизларини ҳали турмушга бермаган бўлсалар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга таклиф қилиб кўрардилар.

Бир куни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ансорлардан бирига «Қизингни қўлини сўрайман» дедилар.

Ансорий «Бизни хурсанд қилдингиз, бажонидил» деди.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам «Қизингни ўзим учун сўрамаяпман» дедилар. Ансорий: «Эй Аллоҳнинг Расули, ким учун сўраяпсиз?» деди.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам «Жулайбиб учун» дедилар.

Ансорий: «Онаси билан маслаҳатлашиб кўрай» деди ва уйига бориб, «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қизингнинг қўлини сўраяптилар», деди.

Аёли «Қандоқ яхши, бажонидил» деди.

Ансорий «У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам уни ўзлари учун эмас, Жулайбиб учун сўраяптилар» деди.

Шунда аёли норози оҳангда «Жулайбиб учунми?» деди ва қизини унга узатмаслигини айтди. Қизи парда ортида туриб бўлаётган суҳбатни эшитди ва ота-онасининг рад жавоби бермоқчилигини сезиб уларнинг олдига чиқди. «Менга ким совчи бўлиб келди?» деб сўради. Онаси унга Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам совчи бўлаётганларини айтди. Шунда қизи «Сизлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга рад жавобини бермоқчимисизлар? Мени ўша одамга узатинглар, у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам мени зое қилмайдилар, агар у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам ўша кишини сизларга куёв бўлишига рози бўлган эканлар, мени ўша кишига никоҳлаб қўйинглар» деди.

Ота-она қизларининг фикрига қаноат ҳосил қилиб, «Тўғри гапирдинг» дейишди ва отаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бориб бўлган ҳодисани айтиб берди ва «Қизимни Жулайбибга никоҳлайверинг» деди. Шундай қилиб, икки ёш никоҳланди ва янги оила барпо бўлди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қизнинг ҳаққига «Эй Аллоҳ, унинг устидан яхшиликни селдек ёғдиргин ва ҳаётини тору танг қилмагин» деб дуо қилдилар.

Оила қурганларига кўп бўлмай, ташқарида ғазотга чақирув бўлди. Ҳамма саҳобалар қатори янги куёв ҳам Аллоҳ таолонинг йўлида ғазот сари отланди.

Жанг тугаб, саҳобалар шаҳид бўлганларни излаб юрганларида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам улардан «Ҳеч кимни йўқотмадингларми?» деб сўрадилар. Улар «Фалончини йўқотдик, фалончини йўқотдик» дейишди. Бироздан сўнг Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам улардан «Ҳеч кимни йўқотмадингларми?» деб сўрадилар. Улар «Йўқ» дейишди. Шунда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам «Лекин мен Жулайбибни йўқотиб қўйдим. Уни ўлдирилганлар ичидан изланглар» дедилар. Саҳобалар уни излаб охири ўлдирилган еттита душман ёнидан топдилар. У душманларни ўлдиргач улар уни ўлдиришган эди. «Эй Аллоҳнинг Расули, мана у, ўзи ўлдирган етти душманнинг ёнида экан, сўнг улар уни ўлдиришибди» дейишди саҳобалар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг олдига бордилар ва «Еттитасини ўлдирибди ва уни ўлдирибдилар. Бу мендандир ва мен унданман, бу мендандир ва мен унданман, бу мендандир ва мен унданман» дедилар. Сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишини қўллари билан кўтариб олдилар ва унга қабр қазилди. Жулайбиб розияллоҳу анҳу учун Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг икки қўлларидан бошқа сўри, болиш йўқ эди. Сўнг у кишини қабрга қўйилди ва уни ювганлари зикр қилинмади.

Жулайбиб розияллоҳу анҳу учун совчилик қилинганда қиз ота-онасига «Сизлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга рад жавобини бермоқчимисизлар? Мени ўша одамга узатинглар, у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам мени зое қилмайдилар» деган эди. Қизнинг Аллоҳ таолога бўлгани иймони, У Зотга ишончи ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўргани сабабидан Аллоҳ таоло уни зое қилмади, унга кўп яхшиликлар ато қилди, бойлик берди.

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу: «Мадинада ундан кўра кўп инфоқ қиладиган жувонни кўрмадим» деганлар.

Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Эй Аллоҳ, унинг устидан яхшиликни селдек ёғдиргин ва ҳаётини тору танг қилмагин» деб қилган дуолари баракаси ила у аёлга кўп мол ато этди ва ҳаётини фаровон қилиб қўйди.

                                            Интернет маълумотлари асосида Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
СОЛИҲ САЛАФЛАР ИБРАТИСАҲОБАЛАР САЙЙИДИАбу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу ҳаётларидан лавҳаларЭнг яқин дўст3қисм Неча кунки, Макка ажиб воқеаларни бошидан давоми...

5075 16:37 / 21.04.2017
Қаҳрамонимиз Ҳузайфа ибн Ямон розияллоҳу анҳу ҳақларида ва у саҳобанинг бошқа саҳобалардан фарқли ўлароқ фазллари тўғрисида ҳикоя қиламиз. У кишини баъзи давоми...

1401 17:30 / 11.06.2021
Саид ибн Омир розияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг рисолат уммонларидан файз олиб ўсган ва ўша тенги йўқ зотнинг ҳидоят нурларидан давоми...

1370 14:02 / 29.10.2023
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Византия императори Ҳирақл Ираклий Iга юборган мактублариУшбу мактуб Мусулмонлар билан Макка мушриклари ўртасида 10 йил давоми...

2489 09:01 / 27.12.2021
Аудиолар

121401 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42899 14:35 / 11.08.2021