1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

«Қуръони Карим ва тажвид» ўқув курсининг очилиш маросими бўлиб ўтди

18:30 / 23.08.2021 3131 pdf Ўқиш режими + -

Бугун 23 август куни Ўзбекистон халқаро ислом академиясида «Қуръони Карим ва тажвид» ўқув курсининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Маросимни Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Музаффар Комилов очиб берди. У «Қуръони Карим ва тажвид» ўқув курсининг ўқув дастури тайёрланганини ва бу ўқув курсида билимли, ижозали устозлар таълим беришини эълон қилди.

Шунингдек, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков бугун юртимиз мусулмонларининг узоқ кутган орзулари ушалиш арафасида турганини таъкидлади. Жумладан, Ҳомиджон домла Қуръонни тажвид билан ўқиш фарз эканига урғу бериб, ушбу янги очилаётган ўқув курси ҳам мазкур фарз ибодатни бажаришда бизга кўмакчи бўлишини таъкидлади.

Тадбирда сўзга чиққан Тошкент ислом институти ректори Уйғун домла Ғофуров давлатимиз томонидан Қуръон таълимига катта эътибор қаратилаётганлигини, юртимиздаги 17 та «Қуръони Карим ва тажвид» ўқув курсларида 18 мингдан ортиқ тингловчилар Қуръонни тўғри ўқиш малакасига эга бўлишганини айтиб ўтди.

Шунингдек, тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги «Қуръони Карим тажвидини ўргатиш» бўлими бошлиғи ўринбосари Ўзбекистон халқаро ислом академияси фахрий доктори Аброр Мухтор Али домла Жиззах ва Фарғона вилоятларида жами 4 та «Қуръони Карим ва тажвид» ўқув курслари очилиши ҳақида маълум қилди.

Тадбирнинг фахрий меҳмони профессор Абдулҳаким Шаръий Жузжоний ҳам сўзга чиқди. Абдулҳаким домла тадбир иштирокчиларини табриклаб, Қуръоннинг мазмун-моҳияти мўжизакорлиги, илм-фан билан ҳамоҳанглиги, араб тилининг яхлитлигини сақлаб туриши ҳақида қимматли маълумотларни тақдим қилди.

Тадбир жараёнида Ўзбекистон халқаро ислом академияси «Қуръони Карим ва тажвид» ўқув курсида таълим берадиган устозлар тингловчиларга таништирилди.

Маросим сўнггида янги очилган ўқув курсининг келгусидаги фаолиятига муваффақиятлар тилаб, дуои хайрлар қилинди.

Мавзуга оид мақолалар
Саудия Арабистони Ҳаж ва умра ишлари вазирлиги 70 ёшдан катта кишиларнинг умра амалларини бажариши учун махсус илова орқали рухсат бериш тартибини маъқуллади. Бу давоми...

2652 15:59 / 01.10.2021
Сўнгги бир неча соат ичида ижтимоий тармоқларда туя ва унинг аввалги эгаси акс этган видео тарқалди. Ҳайвон бир неча йил олдин уни сотган собиқ эгасини кўриб давоми...

3239 15:25 / 16.02.2022
2025 йил 2930 апрель кунлари Самарқанд шаҳрида .Мотуридийлик ndash бағрикенглик, мўътадиллик ва маърифат таълимоти, мавзусида халқаро илмийамалий конференция давоми...

1003 17:49 / 25.03.2025
Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий диний таълим муассасаларида 20212022 ўқув йили бўйича қабул имтиҳонлари ижодий имтиҳон ва тест синови шаклида давоми...

2400 13:30 / 18.07.2021