Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сийрат дарслари (151-дарс). Огоҳ бўлинг! Аёлларга яхши муомала қилинглар!

17:00 / 27.08.2021 4627 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

556. Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳалолловчини ва ҳалоллатувчини лаънатладилар».

Абу Довуд, Термизий, Ибн Можа ривоят қилишган.

 

557. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сафарни ирода қилсалар, хотинлари орасида қуръа ташлар эдилар. Қайси бирларининг қуръаси чиқса, ўшани ўзлари билан бирга олиб чиқар эдилар. Улардан ҳар бири учун хос кунини ва кечасини тақсим қилар эдилар. Фақат Савда бинт Замъа Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг розиликларини истаб, ўз кунини Оиша розияллоҳу анҳога ҳадя қилган эди».

Бухорий ривоят қилган.

558. Амр ибн Аҳвас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга видолашув ҳажида ҳозир бўлган. Шунда у зот Аллоҳга ҳамду сано айтдилар, эслатдилар ва ваъз қилдилар. Сўнгра: «Қайси кун муқаддасроқ? Қайси кун муқаддасроқ? Қайси кун муқаддасроқ?» дедилар. «Ҳажжи акбар куни, эй Аллоҳнинг Расули», дейишди одамлар. Шунда у зот айтдилар: «Албатта, қонларингиз, молларингиз, шаън-обрўларингиз сиз учун худди шу кунингиз, шу юртингиз, шу ойингиз ҳурмати каби муқаддасдир. Огоҳ бўлинг! Жиноятчининг жинояти ўзига: ота боласига, бола отасига жиноят қилмайди. Огоҳ бўлинг! Албатта, мусулмон мусулмоннинг биродаридир. Мусулмон киши учун биродарининг у кўнгилдан чиқариб берганидан ташқари бирор нарсаси ҳалол бўлмайди. Огоҳ бўлинг! Жоҳилият рибосининг ҳаммаси бекордир, сизларга сармояларингиз (қолади), холос, (шунда) зулм ҳам қилмайсизлар, сизларга ҳам зулм қилинмайди. Лекин Аббос ибн Абдулмуттолибнинг рибосининг бари бекордир. Огоҳ бўлинг! Жоҳилиятдаги қонлар қиймати ҳам бекордир. Қонларимиздан биринчи бўлиб бекор қилинадигани Ҳорис ибн Абдулмуттолибнинг қонидир. (У) Бану Лайсга эмизиш учун берилган эди, уни Ҳузайл (қабиласи) ўлдирди. Огоҳ бўлинг! Аёлларга яхши муомала қилинглар, чунки улар қўл остингиздаги асиралардир. Сизлар улардан бундан бошқасига эгалик қила олмайсизлар. Фақат очиқ-ойдин итоатсизлик қилишса, уларни ётоқларда тарк этинг. Ва уларни жони ачимайдиган тарзда уринглар. Агар сизга итоат қилишса, уларга бошқа йўл ахтарманг. Огоҳ бўлинг! Аёлларингиз зиммасида сизларнинг ҳақларингиз, сизларнинг зиммангизда аёлларингизнинг ҳақлари бор. Аёлларингиз зиммасидаги сизларнинг ҳақларингизга келсак, булар – сиз ёмон кўрган кишига тўшакларингизни бостирмасликликлари ва бундай (киши)нинг уйингизга киришига изн бермасликларидир. Огоҳ бўлинг! Сизнинг зиммангиздаги уларнинг ҳақлари эса таомлари ва кийимлари хусусида уларга яхшилик қилишингиздир».

Термизий ва Ибн Можа ривоят қилишган.

 

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
427. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Садақанинг яхшиси беҳожатлик билан бўлганидир ва уни ўзингга аҳлу аёл давоми...

2433 19:00 / 31.05.2024
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Одамлар қайта тирилтирилганларида мен уларнинг аввалгисиман. Тўпланиб келганларида давоми...

4572 19:00 / 21.12.2018
747. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Осия исмини ўзгартирдилар, .Сен Жамиласан, дедилар,. Муслим ривоят давоми...

901 19:00 / 19 сентябрь
621. Авф ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деяётганларини эшитдим .Имомларингизнинг яхшилари сиз давоми...

2107 19:00 / 11 апрель
Аудиолар

211024 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар