1445 йил 26 шаввол | 2024 йил 05 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ҳамдардлик: Юртимизга Ўш шаҳридан уламолар ташриф буюрди

16:31 / 17.08.2021 1592 pdf Ўқиш режими + -

Маълумки, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимовнинг вафоти муносабати билан турли ўлкалардан ўзбек халқи номига таъзия изҳорлари билдириляпти. Жумладан, куни кеча муфтий Усмонхон Алимовнинг таъзия ва дафн маросимларига қўшни Қирғизистон, Қозоғистон ва бошқа республикалардан бир қатор устозлар, олимлар юртимизга ташриф буюрдилар.

Хусусан, 2021 йил 17 август куни «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жоме масжидига Қирғизистон Республикаси Ўш шаҳри қозиси машҳур уламо Убайдулла ҳожи домла Сарибаев, Абдулазиз домла ва уларнинг вакиллари ҳамда Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Нуриддин домла Холиқназаров ташриф буюрдилар. Меҳмонлар пешин намозини жамоат билан адо этгач, Қирғизистон халқи томонидан қилинган Қуръон хатмоналарининг якуни ўқилди. Қуръони Карим хатмоналари фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ ҳамда муфтий Усмонхон Алимов роҳимаҳуллоҳнинг ҳақларига бағишланди. 

Сўнгра Ўш шаҳри қозиси Убайдулла ҳожи домла сўзга чиқиб, Қирғизистон Республикаси мусулмонлар идораси раиси муфтийси Замир қори Ракиев, шу юртдаги олим-уламолар, қирғиз халқи номидан ўзбек ҳалқига ҳамдардлик билдирдилар. Суҳбат жараёнида фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг Марказий Осиёга қилган дин йўлидаги улкан хизматлари, бутун мусулмон умматига Ислом динини намуна қилиб кўрсатиб кетганлари ёдга олинди. Меҳмонлар масжид имом-хатиби Исмоил домла Муҳаммад Содиқга, Нуриддин домлага ҳамда масжид имом-ноиби Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид ҳақларига хайрли дуолар қилдилар.

Шунингдек, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимовнинг дин йўлидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолаб, вафотлари муносабати билан марҳумнинг оила аъзоларига чуқур ва самимий ҳамдардлик изҳор қилдилар.

Сўнгра Нуриддин домла Холиқназаров азиз меҳмонларнинг ташрифлари учун ташаккур билдириб, жамоат билан дуо қилдилар. 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
2024 йил 20 апрель куни Саудия Арабистони пойтахтида Ислом олами уюшмаси таркибидаги Исломий фиқҳ академиясининг 23давра йиғилишида Ўзбекистон мусулмонлари давоми...

526 23:56 / 20 апрель
.Муқаддас донолик, деб таржима қилинган .Aё София, Византия меъморчилигининг энг яхши намуналаридан биридир. Унинг дизайни Милетлик Исидор ва Траллес Aнтемиус давоми...

1751 10:30 / 04.04.2021
Куни кеча .Вақф, хайрия жамоат фонди томонидан Бухоро вилоятида Мурувват карвониrdquo номли хайрия тадбири ўтказилди. Озиқовқат маҳсулотлари, кийимкечаклар ва давоми...

2439 11:40 / 13.11.2018
Буюк Британияда жойлашган исломий хайрия ташкилотлари британияликларнинг ҳурмати ва ишончини қозониб, маҳаллий ва халқаро мақсадларга улкан ҳисса давоми...

973 18:19 / 17.06.2023
Аудиолар

120903 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42469 14:35 / 11.08.2021