1447 йил 25 ражаб | 2026 йил 14 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Қозоғистонда 30 минг кишига мўлжалланган янги масжид қурилади

15:06 / 17.08.2021 1962 pdf Ўқиш режими + -

Нурсултонда қурилаётган янги масжид атрофида катта парк барпо этилади. Бу ҳақда пойтахт ҳокими Олтой Кулгинов инстаграм саҳифасида маълум қилди. Бу ўз навбатида Марказий Осиёдаги энг катта масжид бўлади.

Ҳозирги вақтда ҳудудни ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

«Янги жамоат майдони шаҳар аҳолиси ва меҳмонлари учун диққатга сазовор маскан, очиқ ҳавода вақт ўтказиш учун қулай жойга айланади», дейди шаҳар раҳбари.

Боғнинг марказий хиёбонида кичик меъморий шакллар, ҳар хил соябонлари бўлган 300 метр узунликдаги фаввора бўлади.

«Йилдан-йилга биз бу ҳудудни кўкаламзорлаштирамиз, шаҳарда ўзига хос яшил оролчаларни барпо қиламиз. Шунингдек, муҳандислик тармоқлари ва коммуникацияларни ётқизиш бўйича иш олиб бораяпмиз», - деди ҳоким.

Янги масжиднинг асосий гумбазининг баландлиги деярли 90 метрни, миноралар эса 130 метр баландликда кўтарилади. Масжид сиғими 30 минг кишига мўлжалланади. Масжид қурилиши элбоши Нурсултон Назарбоев номидан ҳомийлик ҳисобидан амалга оширилмоқда.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
30 июнь ndash Ёшлар куниrdquo муносабати билан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг Диний идора тизимида хизмат давоми...

1347 12:59 / 30.06.2024
Икки ойда бир чиқадиган интернетжурнал1 53СОН.Ҳижрий 1439 йил, муҳаррам, сафар, рабиъул аввал.Мелодий 2017 йил октябрь, ноябрь, декабрь.Журнални кўчириб олиш

9426 09:50 / 03.10.2017
Истанбул фатҳ этилишининг тимсоли ҳисобланган Умумжаҳон мероси объекти Аё София юзлаб йиллар давомида мавжуд бўлган масжид мақомини қайтариб олди. Фатҳдан олдин давоми...

3260 15:05 / 24.07.2020
Аллоҳ таолога беҳисоб шукрлар бўлсинки, ҳар йили муборак Рамазон ойида юртимиз масжидлари хатми Қуръон садолари ила бурканади. Йилданйилга масжидларимизда хатми давоми...

2314 15:30 / 06.05.2019