1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Қуръон ўқи, қалбинг хотиржам бўлади

14:05 / 13.08.2021 2583 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қуръони Карим қироатини кўпайтириш, унинг соҳибини ўзи сезмаган ҳолда тарбиялаб қўяди. Шунингдек, иймонини зиёда қилади, қалби хотиржам бўлади, ҳаётидан мамнун бўлади, ризқи билан қаноатлантиради, сўзлари равонлашиб, фасоҳатли бўлади, ҳамда гап-сўзлари нолойиқ сўзлардан холи бўлади, лағв мажлисларини тарк этади, қилиб юрган бекорчи номақбул ишларини ташлайди. Чунки, унинг қалби Қуръон билан ёришган ва нурга тўлган бўлади.

Қатода ибн Диъома исмли олим ҳикоя қилади:

«Басра шаҳрида Утба ибн Абон исмли зоҳид, тақводор, маҳзунликда Ҳасан Басрийга ўхшаган, доим рўза тутадиган киши яшаб ўтган бўлиб, унинг Мисвар исмли кекса бир қўшниси бор эди. Қўрқуви қаттиқлигидан Қуръонни тинглашга бардоши етмасди. Агар унинг олдида Қуръондан бир-икки оят ўқилса, қаттиқ қичқириб, бир неча кун ақлини йўқотгандек юрарди. Бир куни унинг ёнига Ҳасъам қабиласидан бир киши келди. Ёнига ўтиргач, Қуръони Каримдаги: «Тақводорларни Роҳман ҳузурига меҳмон ҳайъати этиб тўплаган кунимизда».

«Жиноятчиларни жаҳаннамга чанқоқ ҳолларида ҳайдаймиз» (Марям сураси, 85-86 оятлар) оятларини ўқиди. Буни эшитган қария: «Мен жиноятчиман. Эй қори, ҳозир ўқиган оятлардан яна ўқи», деди. Бояги киши оятларни яна ўқиди. Қария баланд овозда бақириб, «Оҳ!» деди-ю, омонатни топширди».

Аллоҳим Қуръонни қалбларимизнинг нури ва баҳори қилгин!

Изоҳ: Имом Аҳмад роҳимаҳуллоҳ Қатода ҳақида: «Қуръон тафсири ва уламоларнинг турфа хил қарашларининг билимдони эди» деганлар.

Манбалар асосида Хуршид Маъруф тайёрлади

Муаллиф
Хуршид Маъруф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Менга Умрим ўтиб кетаяпти. Бирор ишни қойиллатганим йўқrdquo, дебсан. Сенга бирор ишни қойиллатиш ғайриоддий ишни бажаришдир, деб ким айтди Ишни қойиллатиш дегани давоми...

3664 09:04 / 05.07.2021
Суратда, 1906 йил, Америка ҳайвонот боғларидан бирида томошага қўйилган филиппинлик бола. Унга худди маймун каби олдига егулик ва овқатлар отишмоқда. Аслини олганда давоми...

2450 14:00 / 27.02.2023
Шаҳарларнинг бирида бой савдогар аёли билан яшар эди. У либос ва матолар бўйича савдо қилар, ўта кетган бахиллиги билан донг таратган эди. Кунлардан бир куни у давоми...

3383 17:00 / 08.07.2022
Пешинга яқин масжид тараф йўл олдим. Машинадан тушар эканман, атрофи оқ сурп билан ўралган тобутга кўзим тушди. Демак ёши катта инсон вафот этибди. .Биз давоми...

3556 13:15 / 13.10.2024
Аудиолар

211059 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130320 14:35 / 11.08.2021