1447 йил 9 шаъбон | 2026 йил 28 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Гуноҳи кабиралар

Рақобат ёхуд ниқобланган ҳасад

13:47 / 11.08.2021 3972 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мендан «бошқалар билан рақобатлашиш учун сенда нима етишмайди?», дея сўрабсан. Мен айтаманки, бошқалар билан рақобатлашиш лозим деб сенга ким айтди?!

Ҳаёт дегани бу сафардир, мусобақа эмас. Ундан фойдалан, уни жангга айлантирма.

Курашишга арзийдиган ягона майдон бу жаннатга олиб борадиган йўлдир. Бундан бошқаси зарарли жанглардир, мақсадсиз мусобақадир.

Тошбақа ҳам, қуён ҳам ахмоқдир. Ер юзидаги энг секин юрадиган ҳайвон устидан қозонган ғалабаси қуёнга қанақанги лаззат бериши мумкин?!

Қуён ухлаб қолганда орзусига эришган тошбақага бу мусобақадан нима фойда?!

Эй дўстим! Қалбингни покла. Бошқалар муваффақиятидан худди ўзингники каби қувон. Ғолибларга худди ўзингга қарсак чалгандек қарсак чал.

Бир савдогар бошқаси билан савдо шартномаси тузса, худди ўзинг шартнома тузгандек севин. Қўшнинг янги мансабга кўтарилса, худди ўзинг кўтарилгандек саодатни ҳис қил!

Бошқаларнинг қўлидаги нарсага қараш заҳарли ўқдир. Бу ўқ инсонларга етиб боришдан олдин ўз қалбингга қадалади.

Биз рақобат деб номлаб олган кураш аслида ниқобланган ҳасаддир. Аммо биз уни киришиш лозим бўлган жанг деб ўйлаб рақобат деб номлаб олганмиз.

Ёдингдан чиқмасинки, ҳасад самода Аллоҳ таолога энг аввал қилинган гуноҳдир. Иблис Одам алайҳис саломга сажда қилишдан бош тортди. Унинг кўрсатган сабаби «мен ундан яхшиман» эди.

Эсингдан чиқмасинки, ҳасад ер юзида Аллоҳ таолога қилинган гуноҳларнинг аввалгисидир. Қобил Ҳобилнинг хотини уникидан чиройли бўлгани учун Ҳобилни қатл қилди. Сенда Иблисдаги ва Қобилдаги нарса бўлатуриб «рақобат қилаяпман» деб ўзингни алдама.

Йўқ, дўстим! Сен ичингдан ёнаяпсан. Чунки бошқаларга берилган яхшилик сенга берилмади.

Қалбингга эътибор бер! Уни тозала. Уни зикр билан покиза қил. Кўзинг тушган ҳар-бир гўзалликка «бисмиллаҳ» айт. Ўзингга тегишли бўлмаган ҳар қандай ризққа «машааллоҳ» дегин. Аллоҳ сенга тақсим қилган нарсага рози бўл. Бутун умринг мусобақа билан ўтсада, ўзингникидан бошқа нарсага эриша олмайсан.

Абдулқодир Полвонов

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бир киши Ҳасан Басрий қуддиса сирруҳу ҳазратларининг олдиларига келиб .Фалончи сенинг ҳақингда фалондай, пистондай номаъқул гапларни гапирди,, дебди. ndash давоми...

1980 15:30 / 08.08.2024
Шахс ва жамият ҳаётини тартибга солиш, инсониятни икки дунёда бахту саодатга эриштиришга кифоя қилувчи кўрсатма ва меъёрларнинг энг тўғриси Исломдадир. Оилага давоми...

3961 15:02 / 26.10.2020
Аллоҳ таоло марҳамат қилади .Болдир очиладиган яъни, оғир ҳисобкитобга чоғланиладиган ва улар кофирлар кўзлари қуйига эгилган, хорлик уларни давоми...

5483 15:15 / 24.12.2018
mdash Рувайбизани кўрдик.Рувайбиза нималигини ушбу ҳадисдан ўргананмиз.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Одамларга шундай замон келадики, унда алдов йиллари давоми...

9143 11:00 / 26.05.2022