1447 йил 23 жумадис сони | 2025 йил 14 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Исломдан олдинги ҳаётимни ҳаёт деб ҳисобламайман

18:30 / 06.08.2021 6359 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ғайридин бўлган, кейинчалик исломга кирган бир аёл ўзининг исломга кириш тарихини ҳикоя қилади:

«Мен шифокор эдим. Менинг бўлимимда бир қари муслима аёл даволанарди. Унинг олдига, бошқалардан фарқли ўлароқ, эртаю кеч бир эр-хотин йўқлаб келарди. Ҳали дори-дармон, ҳали кўнгли тусаган егуликлар олиб келар, кайфиятини кўтариб, яхши гаплар билан кўнглини олишарди.

Бир куни улардан: «Сизларга бу аёл ким бўлади?», деб сўрадим.

Эркак: «Менинг онам», аёл эса, «Менинг қайнонам», деб жавоб берди. Менинг ҳайратим янада ортди. Аёлга қараб: «Бу киши-ку, онасига қараётган экан, сиз нега бунчалик ғамхўрлик қиласиз? Ҳозирги кунда ҳеч қайси аёл бировга бунчалик меҳр кўрсатмай қўйган. Кузатиб турсам, у аёлга қараб йиғлаб ҳам қўясиз ҳатто», дедим.

Шунда аёл тушунтирди: «Бу киши менинг турмуш ўртоғим. Унинг розилигида Аллоҳнинг розилиги бор. Унинг розилиги эса, онасининг розилигида».

«Сизни бундай қилишга нима мажбур қилади?»

«Диним шунга буюради». Сўнгра Ислом нима, унинг қандай шартлари бор, қандай яхшиликлари бор, қисқача тушунтириб берди.

Унинг сўзларини эшитиб, ўйланиб қолдим. Менинг ҳам бир ўғил, бир қизим бор. Бир йилда бир қандайдир маросим бўлиб қолса кўришамиз, бўлмаса йўқ. Мен касал бўлиб, шифохонага тушиб қолсам, ўзим хабар бермагунимча билишмайди ҳам.

Сўнгра ундан исломга қандай киришни сўраб, мусулмон бўлдим. Эрим билан ажрашиб, мусулмон давлатга кўчиб кетдим. Ўша ерда бир мусулмон эркакка турмушга чиқдим. Ҳозир икки қизим бор. Бахт нималигини биринчи бор туйдим. Исломдан олдинги ҳаётимни ҳаёт деб ҳисобламайман.

Ҳикояни ўқиб, Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг бир сўзлари ёдимга тушди:

«Исломга жим турган ҳолингизда даъват қилинглар!»

Саҳобалар сўрашди:

«Эй, амирул муъминийн, қандай қилиб?»

«Гўзал хулқинглар билан!», деган эдилар.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
14бобФақиҳ Абу Лайс Самарқандий раҳимаҳуллоҳ айтадиларТаълим олувчи муҳтож бўладиган нарсанинг энг биринчиси ndash олган илми билан фойдаланиши ва ўзидан давоми...

2409 17:04 / 08.11.2020
У Зотнинг сенга инояти сендаги нарса учун эмас. У Зотнинг инояти сенга юзланганида ва риояти сенга йўлиққанида сен қаерда эдинг У Зотнинг азалида ихлосли амаллар давоми...

6126 14:00 / 06.04.2019
Намозда кулиш уч хил бўлади1. Қаҳқаҳа отиб кулиш.Кишининг ўзидан бошқаларга эшитилидаган кулгиси қаҳқаҳа, дейилади. Бунда у атайин ёки беихтиёр куладими, тиши давоми...

9610 17:45 / 07.04.2019
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Умму Соибнинг ёки Умму Мусайябнинг олдига кириб, .Сенга нима бўлди, эй Умму Соиб давоми...

2255 08:00 / 13.01.2021
Аудиолар

213359 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

132579 14:35 / 11.08.2021