1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Туркия Грузиядаги қадимий масжидни қайта тиклади

13:30 / 06.08.2021 3223 pdf Ўқиш режими + -

Грузия Кахети ўлкасининг Панкиси дараси, Ахмета шаҳри яқинидаги қишлоқда жойлашган «Дуиси» масжиди, Турк ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлигининг (ТİКА) саъй-ҳаракати билан 1901 йилдан бери илк марта қайта тикланди. Бу ҳақда İHA хабар берди. Энди ушбу масжид ибодат қилиш учун очиқ.

Масжиднинг очилиш маросимида Кахети губернатори Иракли Шиошвили, Туркиянинг Грузиядаги элчиси Фатма Черен Язган ва унинг маслаҳатчиси Ахмат Эрдем, ТİКАнинг Тбилисидаги координатори Нежла Демирдаг ва маҳаллий аҳоли иштирок этишди.

«Дуиси» масжидида биринчи намоз Грузия мусулмонлари идораси муфтийси Этибар Эминов бошчилигида ўқилди. Паришионерлар турк халқининг фаровонлиги ва қўшни қардош мамлакатда ҳанузгача давом этаётган ўрмон ёнғинларининг эрта тугаши учун ибодат қилишди.

Губернатор Шиошвили маҳаллий аҳолини масжиднинг қайта тикланиши билан табриклади ва Туркияга миннатдорчилик билдирди, шунингдек, ўрмон ёнғинлари оқибатида қурбонлар ва вайронагарчиликлар учун Анқарага чуқур таъзия билдирди.

Хуршид Маъруф

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бугун 17 январь куни .Йил танлови ndash 2019, нинг тақдирлаш маросимида Ўзбекистон мусулмонлари идораси .2019 йилнинг энг яхши давлат ёки жамоат ташкилоти, йўналишида давоми...

2108 12:05 / 17.01.2020
Устоз Рустамжон домла Раҳматуллоҳзодага завжалари вафоти муносабати билан у кишининг барча оила аъзоларига, қариндошуруғларига, яқинларига чуқур ва самимий давоми...

1219 11:49 / 11.09.2024
20000 мусулмон намозхонлар Қуддусдаги АлАқсо масжидида Исроил Оккупация Маъмуриятининг ИОА қатъий чоралари остида жума намозини ўқидилар.Масжид воизи Шайх Юсуф давоми...

1847 15:00 / 01.03.2021
Бирлашган Араб Амирликларининг Дар алБар хайрия жамғармаси Рамазон ойида Қуръони Каримнинг 14000 нусхаси ва 13 тилдаги маънолар таржимасини соғлиқни сақлаш давоми...

1762 15:00 / 02.03.2021