1447 йил 25 ражаб | 2026 йил 14 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Уламолар Қашқадарёда

12:36 / 05.08.2021 43026 pdf Ўқиш режими + -

Аввал хабар қилганимиздек, куни кеча бир қатор юртимиз уламолари Насафийлар юрти бўлмиш Қашқадарё вилоятига ташриф буюришди. Жумладан, шайх Алижон қори Файзуллоҳ Махдум ўғли Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Қашқадарё вилоятидаги вакиллиги ҳузуридаги “Ақида илми мактаби” қошидаги “Қуръони карим ва тажвид” курсида таҳсил олаётган тингловчилар билан дилдан суҳбат қилди. Сўнгра Қарши шаҳридаги “Кўк гумбаз” жоме масжидида жамоат билан пешин намозини адо этиб, йиғилганларга қироат илми ва шукроналик мавзусида гўзал маърифий суҳбатлар қилиб бердилар.

Шунингдек, Тошкент шаҳар Юнусобод тумани бош имом-хатиби Раҳматуллоҳ домла Сайфуддинов Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳридаги “Сирожиддинхон Бурхониддинхон ўғли” масжидида пешин намозига ташриф буюриб, намоздан сўнг йиғилганларга мавъиза қилиб бердилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг маслаҳатчиси Салоҳиддин домла Шарипов Шаҳрисабз туманидаги “Бобо Салим” жоме масжидига ташриф буюриб, пешин намозини жамоат билан адо этдилар, сўнгра йиғилганларга динимизнинг мазмун-моҳияти, илм ўрганишга ҳарис бўлиш кераклиги, бугунги кунда долзарб бўлган масалалар, юртимиздаги тинчлик-ҳотиржамликнинг қадрига етиш каби мавзуларда гўзал маъруза қилиб бердилар. Суҳбат асносида намозхонларнинг саволларига батафсил жавоб бердилар.

Тошкент шаҳар “Олтинтепа” масжиди имом-хатиби Исломиддин домла Зухриддинов Шаҳрисабз туманидаги “Сўфи Оллоёр” жоме масжидида пешин намозини жамоат билан адо этиб, бугунги кундаги долзарб масалалар юзасидан маърузалар қилдилар, намозхонларни қизиқтирган саволларга жавоб бердилар.

Уламоларимизнинг Қашқадарё вилояти бўйлаб диний-маърифий суҳбатларидан бири Тошкент шаҳар “Умар ибн Хаттоб” масжиди имом-хатиби Мансур домла Даминов иштирокида Шаҳрисабз туманидаги "Оқ масжид" жоме масжидида пешин намозидан сўнг бўлиб ўтди.

Шунингдек, Тошкент шаҳридаги “Бурхониддин Марғилоний” масжиди имом-хатиби Абдулҳамид домла Турсунов Шаҳрисабз туманидаги "Оқ масжид" жоме масжидида пешин намозидан кейин жамоатга маърифий суҳбат қилиб берди. Уларда бугунги кундаги долзарб масалалар юзасидан мавъизалар қилинди, мамлакатимизда диний-маърифий соҳадаги ўзгаришлар, сўнги янгиликлар ҳақида маълумотлар тақдим этилиб, намозхонларни қизиқтирган саволларга жавоб берилди.

Тошкент шаҳар "Убай ибн Каъб" масжиди имом-хатиби Абдуҳаким домла Матқулов Қарши шаҳридаги марказий “Кўк гумбаз” жоме масжидига, Қарши шаҳридаги “Наво” ва “Қум қишлоқ” жоме масжидига Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази масъул ходими Аброр Мухтор Алий домла ташриф буюришди.

Барча уламолар учрашув сўнгида Аллоҳ таоло юртимиздаги барча мўмин-мусулмонларни Ўз паноҳида асрашини, уларни ҳамиша яхшиликларда бардавом этишини сўраб дуои хайрлар қилинди.







 



Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 31 август куни эрта тонгда Шаҳидлар хотираси хиёбонига ташриф буюриб, қатағон қурбонларини ёд этиш маросимида давоми...

3214 12:06 / 31.08.2019
24 июль куни .Масжид ва мадрасалар учун китоб акцияси, доирасида Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманидаги 5 та масжидга ва Бўстонлиқ туманидаги 24 та масжидга давоми...

3964 05:18 / 26.07.2018
.Телефондан узоқ вақт давомида фойдаланиш боланинг руҳий ҳолати ва ижтимоий мослашишида ҳам муаммоларга олиб келади,, деб хабар беради Cоғлиқни сақлаш вазирлиги давоми...

2130 18:18 / 16.01.2024
Тошкент вилояти Зангиота тумани Эшон гузар жомеъ масжиди имом ноиби Олимжон домла Нурматов фоний дунёдан охират диёрига риҳлат қилдилар. У кишининг вафоти давоми...

2154 21:24 / 27.11.2022