1447 йил 26 ражаб | 2026 йил 15 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Насафийлар юртига уламолар ташрифи

11:00 / 04.08.2021 79331 pdf Ўқиш режими + -

Уламоларнинг Қашқадарё вилоятидаги масжидларга ташриф режаси

Бугун 4 август куни уламоларимиз Қашқадарё вилоятига ташрифлари давомида кундалик намозлар (пешин ва аср)ни қуйидаги жоме масжидларда ўқиб, суҳбат қилиб берадилар:

Китоб туманидаги “Ҳазрати Али” ва Шаҳрисабз шаҳридаги “Останақул” жоме масжидига Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков;

Шаҳрисабз туманидаги “Саъд ибн Абу Ваққос” ва Яккабоғ туманидаги “Ҳожи Шамсиддинхон” жоме масжидига Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг ўринбосари Иброҳим домла Иномов;

Қарши шаҳридаги “Кўк гумбаз” жоме масжидига Шайх Алижон қори Файзуллоҳ Махдум ўғли;

Қарши шаҳридаги “Наво” ва “Қум қишлоқ” жоме масжидига Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази масъул ходими Аброр Мухтор Али домла;

Шаҳрисабз туманидаги “Бобо Салим” ва Яккабоғ туманидаги “Хўжа Илғор ота” жоме масжидига Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг маслаҳатчиси Салоҳиддин домла Шарипов;

Китоб туманидаги "Шайхон" ва Шаҳрисабз шаҳридаги “Эшон Пир” жоме масжидига Ўзбекистон мусулмонлари идораси бўлим бошлиғи Эрдон домла Эсонов;

Шаҳрисабз шаҳридаги “Сирожиддинхон Бурҳониддинхон ўғли” ва Яккабоғ туманидаги “Эски Қўрғон” жоме масжидига Тошкент шаҳар Юнусобод тумани бош имом-хатиби Раҳматилла домла Сайфуддинов;

Китоб туманидаги “Хожа Бухорий” ва Шаҳрисабз шаҳридаги “Ойша она” жоме масжидига Тошкент шаҳар “Убай ибн Каъб” масжиди имом-хатиби Абдулҳаким домла Матқулов;

Шаҳрисабз шаҳридаги “Молик Аштар” ва Яккабоғ туманидаги “Муродулла ҳожихон” жоме масжидига Тошкент шаҳар “Ракат” масжиди имом-хатиби Раббимқул домла Муҳаммадиев;

Шаҳрисабз туманидаги “Сўфи Оллоёр” ва Яккабоғ туманидаги “Ғуржоб” жоме масжидига Тошкент шаҳар “Олтинтепа” масжиди имом-хатиби Исломиддин домла Зухриддинов; 

Шаҳрисабз туманидаги “Оқ масжид” ва Яккабоғ туманидаги “Муҳаммадия” жоме масжидига Тошкент шаҳар “Бурхониддин Марғилоний” масжиди имом-хатиби Абдулҳамид домла Турсунов;

Шаҳрисабз туманидаги “Қорибадал” ва Яккабоғ туманидаги “Эшпўлат ҳожи” жоме масжидига Тошкент шаҳар “Умар ибн Хаттоб” масжиди имом-хатиби Мансур домла Даминов; 

Китоб туманидаги “Денов” ва Шаҳрисабз шаҳридаги “Ҳазрати Имом” жоме масжидига Тошкент шаҳар “Доруссалом” масжиди имом-хатиби Муҳаммадраҳим домла Абдулқодиров;

Китоб туманидаги “Шайх Абу Бакр Китобий” ва Шаҳрисабз шаҳридаги “Тўрабой Охун” жоме масжидига Тошкент шаҳар “Аҳмад Яссавий” масжиди имом-хатиби Муродулла домла Хунназаров; 

Китоб туманидаги “Алақуйлиқ” ва Шаҳрисабз шаҳридаги “Қундузак” жоме масжидига Тошкент шаҳар “Ислом ота” масжиди имом-хатиби Йўлдошали домла Каримов;

Китоб туманидаги “Туябоши” ва Шаҳрисабз туманидаги “Мулла Абдужалил Куҳий” жоме масжидига Тошкент шаҳар “Омина” масжиди имом-хатиби Юсуфхон домла Муҳиддиновларнинг ташрифлари кутилмоқда.

Шунингдек, уламолар масжид атрофида жойлашган маҳалла фуқаролар йиғинлари аҳолиси билан учрашув ўтказиш, эҳтиёжманд оилаларга “Вақф” фондининг моддий ёрдамини ҳамда “Шамсуддинхон Бобохонов” нашриёт матбаа уйида чоп этилган китобларни етказиш ва вилоятдаги ижтимоий объектларга ташриф буюришлари режа қилинган.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси юртимиз ҳаётида тобора алоҳида аҳамият касб этиб бораётган муҳим воқеа ҳисобланади. давоми...

2104 15:07 / 24.12.2022
Бугун, 5 май куни АҚШ сафарида бўлиб турган имом хатибларимизнинг ташрифлари ўз ниҳоясига етди ва она юртимизга қайтиш учун йўлга чиқишди.Aмерика Қўшма Штатларида давоми...

1930 00:00 / 06.05.2022
2024 йил 22 август куни Англиянинг .Илмул ирфон, зиёрат туризми ташкилоти аъзоси, Брентфорд шаҳри муфтийси Муҳаммад Ишфок ҳамда муфтий Муҳаммад Зубайр ҳазратлари давоми...

1374 18:00 / 22.08.2024
Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди..Улуғ айём ndash Рамазон ҳайити байрами арафасида эҳтиёжманд аҳолимизнинг ижтимоий ҳимоясини янада давоми...

2112 15:46 / 29.04.2022