1447 йил 2 шаъбон | 2026 йил 21 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Токио 2020: 18 ёшли мусулмон Олимпия ўйинларининг олтин медал соҳиби бўлди

14:30 / 27.07.2021 2195 pdf Ўқиш режими + -

18 ёшли мусулмон Аҳмад Ҳафнавий Токио Олимпиадасининг ҳақиқий кашфиётига айланди. Тунислик сузувчи ушбу ўйинларда олтин олган Африка қитъасининг биринчи вакили бўлди. Хафнавий 3.43.36 натижа билан 400 метрга эркин услубда ғолиб чиқди.

Ёш сузувчи икки тажрибали спортчини мағлуб эта олди. Австралиялик Жек Маклолин кумуш (3.43.52), америкалик Киран Смит кучли учликни ёпди (3.43.94).

Ҳафнавий 2018 йилги ўсмирлар орасида Олимпия ўйинларида худди шу масофада саккизинчи ўринни эгаллаган эди. Бу сафар у биринчи 200 метрни жаҳон рекорд вақт билан сузди.

«Аввалига финалга чиққанимдан, энди эса олтин медални қўлга киритганимдан хурсандман. Тўғриси, бундай натижани ўзимдан кутмаган эдим», - дея таъкидлайди чемпион.

Содир бўлган воқеадан Аҳмад шу қадар ҳайратда эдики, у жамоавий формасини бассейнга олиб келишни хаёлига ҳам келтирмади ва шоҳсупада машғулот формаси ва шортикда туриб медални олди.

Хуршид Маъруф тайёрлади

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Муборак Рамазон ойида Масжидул Набавийда бўлиб ўтаётган Қуръон кўргазмасида Қуръоннинг 51 тилга таржималари намойиш этилмоқда.Музейлар ва кўргазмалар давоми...

2002 11:00 / 11.05.2021
Тошкент шаҳридаги .Кўкча Оқтепа, жоме масжиди имомхатиби Абдуллоҳ домла Ғуломовга оталари Абдуғани ҳожи Ғуломовнинг вафоти муносабати билан у кишининг барча давоми...

1460 11:26 / 30.12.2025
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 18 сентябрь куни мамлакатимизда амалий ташриф билан бўлиб турган АҚШнинг халқаро диний эркинлик соҳасида давоми...

3319 05:51 / 19.09.2018
Янги эълон қилинган MastercardCrescentRating Global Muslim Travel Index GMTIнинг 2023 маълумотига кўра, Индонезия ва Малайзия дунё мусулмон сайёҳлик йўналишлари бўйича етакчи ўринда давоми...

1503 13:42 / 09.06.2023