Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 2 шаъбон | 2026 йил 21 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тазкия

Тазкия дарслари (146-дарс). Ширкнинг оқибати

17:30 / 24.07.2021 4446 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ширкнинг оқибати нақадар оғирлигини англаб етиш учун ушбу оятларни эслашнинг ўзи кифоя:


إِنَّ اللّهَ لاَ يَغْفِرُ أَن يُشْرَكَ بِهِ وَيَغْفِرُ مَا دُونَ ذَلِكَ لِمَن يَشَاء وَمَن يُشْرِكْ بِاللّهِ فَقَدِ افْتَرَى إِثْمًا عَظِيمًا

1. «Албатта, Аллоҳ Ўзига ширк келтирилишини кечирмас. Ундан бошқани Ўзи хоҳлаган кишидан кечирадир» (Нисо сураси, 48-оят).

لَقَدْ كَفَرَ الَّذِينَ قَالُواْ إِنَّ اللّهَ هُوَ الْمَسِيحُ ابْنُ مَرْيَمَ وَقَالَ الْمَسِيحُ يَا بَنِي إِسْرَائِيلَ اعْبُدُواْ اللّهَ رَبِّي وَرَبَّكُمْ إِنَّهُ مَن يُشْرِكْ بِاللّهِ فَقَدْ حَرَّمَ اللّهُ عَلَيهِ الْجَنَّةَ وَمَأْوَاهُ النَّارُ وَمَا لِلظَّالِمِينَ مِنْ أَنصَارٍ


2. «Ким Аллоҳга ширк келтирса, албатта, Аллоҳ унга жаннатни ҳаром
қилур ва унинг жойи оловдир. Ва золимларга ҳеч қандай нусрат берувчилар йўқдир»
 (Моида сураси, 72-оят).


وَإِذْ قَالَ لُقْمَانُ لِابْنِهِ وَهُوَ يَعِظُهُ يَا بُنَيَّ لَا تُشْرِكْ بِاللَّهِ إِنَّ الشِّرْكَ لَظُلْمٌ عَظِيمٌ

3. «Аллоҳ солиҳ банда Луқмон тилидан: «Эй ўғилчам, Аллоҳга ширк келтирма. Албатта, ширк катта зулмдир», деб марҳамат қилган (Луқмон сураси, 13-оят).


يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُواْ إِنَّمَا الْمُشْرِكُونَ نَجَسٌ فَلاَ يَقْرَبُواْ الْمَسْجِدَ الْحَرَامَ بَعْدَ عَامِهِمْ هَذَا وَإِنْ خِفْتُمْ عَيْلَةً فَسَوْفَ يُغْنِيكُمُ اللّهُ مِن فَضْلِهِ إِن شَاء إِنَّ اللّهَ عَلِيمٌ حَكِيمٌ

4. «Албатта, мушриклар нажасдирлар. Бас, ушбу йилларидан кейин Масжидул Ҳаромга яқин келмасинлар» (Тавба сураси, 28-оят). 

Шунга биноан, мушрик оламдаги энг разил одамдир.


وَلَقَدْ أُوحِيَ إِلَيْكَ وَإِلَى الَّذِينَ مِنْ قَبْلِكَ لَئِنْ أَشْرَكْتَ لَيَحْبَطَنَّ عَمَلُكَ وَلَتَكُونَنَّ مِنَ الْخَاسِرِينَ

5. «Агар ширк келтирсанг, албатта, амалинг беҳуда кетур ва албатта, зиён кўрувчилардан бўлурсан» (Зумар сураси, 65-оят).

Шунга биноан, ширк ҳеч кимдан кечирилмас гуноҳдир.

 

«Руҳий тарбия» китоби асосида тайёрланди

  

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. , . , . , . . ,. . Амр ибн Шуъайбдан, у отасидан, у бобосидан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Сизнингча давоми...

3767 19:00 / 28.10.2023
81. Ҳақиқий қувват нималигини биласизлармиҚувват ndash қийин лаҳзаларда хотиржамлигингни сақлашингиздир.Қувват ndash сиз бахтни ҳис қилмаётган бўлсангиз ҳам, давоми...

5618 22:02 / 17.03.2017
1. Насиҳат диннинг мағизи, иймоннинг жавҳаридир.Шунинг учун дину диёнат ҳамда иймон мўминмусулмонларнинг Аллоҳ таоло учун, У Зотнинг Расули учун, Китоби учун, давоми...

3941 05:00 / 06.03.2017
Яхшиликлар иймоннинг мевалари, яхши амаллар ишончнинг маҳсули, ўйин кулгу эса, шубҳанинг самарасидир. Эшитиш ва кўриш тақводорларнинг икки сифати. Кўрлик ва давоми...

4874 05:00 / 01.03.2017