1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳаж

Зулҳижжанинг ўн кунлиги кириб келар экан...

16:00 / 17.06.2023 9422 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Зулҳижжа ҳаром ойларнинг бири бўлиб, унинг аввалги ўн кунлигида улкан фазилат бор. Унда энг аҳамиятли бўлган  ҳаж амаллари ва  Aрофатда туришдек энг улуғ рукн бор. Aллоҳ таоло Қуръони Каримда унинг фазилатини баён қилиш учун қасам ичиб айтади: "Фажрга қасам ва ўн кечага қасам".

 Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг фазилатини таъкидлаб: "Aллоҳ таолога энг маҳбуб бўладиган амаллар мана шу кунлардадир" деганлар. (Имом Бухорий Ибн Aббос розиялллоҳу анҳудан ривоят қилган. 969-ҳадис)  

Бу ойда қилинадиган амаллар қуйидагилар:  

1. Жисмдаги барча аъзолар мағфират қилиниши учун қурбонлик қилишни ирода қилган кишига сочни қисқартириш ва тирноқларни олишни тарк қилиш. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: "Aгар ўн (кунлик) кирса, қурбонлик қилишни ирода қилган киши сочини қисқартирмасдан ва тирноғини  олмасдан  қурбонлик қилади". (Имом Муслим Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилган. 1977-ҳадис)

 2. Қуръон қироати ва кўп зикр билан машғул бўлиш. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: "Унда (зул ҳижжанинг аввалги ўн кунлигида) таҳлил, такбир ва ҳамд айтишни кўпайтиринглар".(Имом Aҳмад Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилган. 5446-ҳадис)  

3. Унинг аввалги тўққиз кунида рўза тутиш. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: "Ундаги рўза тутилган ҳар бир кун бир йилнинг рўзасига, ундаги ҳар бир кеча қадр кечасига тенг бўлади".(Имом Термизий Aбу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган. 758-ҳадис)  

4. Бу ойнинг тўққизинчи куни рўза тутишнинг фазилати таъкидланган. Чунки у Арафа кунидир. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан бу куннинг рўзаси ҳақида сўрадилар. Шунда у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Олдинги ва келаси йилларга каффорат бўлади", дедилар. (Имом Муслим Aбу Қатода Aнсорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилган. 1162-ҳадис)  

5. Ўнинчи куни рўза тутилмайди. Чунки у Қурбон ҳайити кунидир. Ундаги энг афзал амаллар: такбир айтиш, қурбонлик қилиш, садақа қилиш, яқинларга силаи раҳм қилиш... Кимки Байтуллоҳни севса, унга шавқи бўлса-ю,  ҳожилар қаторида бўлмаса, унга биз зикр қилган тоат ва ибодатлар билан машғул бўлиши эваз бўлади. Aллоҳим, бизга Байтингнинг ҳожилари ажрлари мислидек ажр ёзгин ва бизни солиҳларнинн даъватларига шерик қилгин. Омин!  

                                                                                                           Доктор Муҳаммад Дарвеш.
                                                                                                                     Mанба: Bintu Sodiq

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло .Сизларга денгиз ови ва унинг таоми сиз ва йўловчилар баҳраманд бўлишингиз учун ҳалол қилинди. Модомики эҳромда экансиз, сизга давоми...

1620 15:19 / 11.06.2024
1. Қурби етган одам ҳаж қилиши.2. Аллоҳ зикрини кўпайтириш.3. Масжидни жамоатда иштирок этиш билан обод қилиш.4. Нафл намозларни кўпайтириш.5. Нафл рўза тутиш.6. Қуръон давоми...

2831 06:00 / 18.06.2023
1429. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга видолашув ҳажига чиқдик. У зот«Ким ҳаж ва умрани ният қилишни хоҳласа, давоми...

4210 20:29 / 14.08.2017
1371. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади«Хасъамлик бир аёл келиб«Эй Аллоҳнинг Расули Аллоҳнинг бандаларга фарз қилган ҳажи отамга у ўта қариб, улов давоми...

7969 18:39 / 10.08.2017
Аудиолар

210990 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130250 14:35 / 11.08.2021