1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Уламолар ҳадяларни ҳақдорларга етказдилар

19:41 / 09.07.2021 1482 pdf Ўқиш режими + -

Жорий йилнинг 9 июль куни Дин ишлари бўйича қўмита масжидлар бўлими мудири Муҳиддин Ҳакимов ҳамда Тошкент шаҳридаги «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жоме масжиди имом-хатиби Исмоилжон домла Муҳаммад Содиқ жума намозида Юқори Чирчиқ туманидаги «Абу Ҳанифа» масжидига ташриф буюриб, маъруза қилиб бердилар.

Жума намоздан сўнг масжид атрофидаги маҳаллаларда яшовчи кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олиниб, уларга ҳадялар топширилди.

Шунингдек, Ислом цивилизация маркази ходими Аброр Мухтор Али домла ва Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасурбек домла Раупов Паркент тумани «Беш капа» жоме масжидига, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси маслаҳатчиси Салоҳиддин домла Шарипов Паркент тумани «Сирли» жоме масжидига, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Иброҳимжон домла Иномов шу туманидаги «Бойқозон» жоме масжидига, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон қори Ишматбеков Юқори Чирчиқ туманидаги «Саксон ота», Тошкент шаҳридаги «Ҳазрати Имом» жоме масжиди имом-хатиби Ҳабибуллоҳ домла Абдураззоқов «Миям Қангли» жоме масжидларига, пойтахтдаги «Ат-Термизий» жоме масжиди имом-хатиби Исҳоқжон домла Бегматов Паркент туманидаги «Кунгай» жоме масжидига, Тошкент шаҳар бош имом-хатиби ўринбосари Абдуқаҳҳор домла Юнусов «Убай ибн Каъб» жоме масжидларига ташриф буюриб, мавъизалар қилиб, жума намозини ўқиб бердилар.

Уламолар ташриф асносида ҳақдорларга ҳадялар улашдилар.

Жумладан, Тошкент вилояти Паркент туманидаги «Самсарак» ва «Қўрғон» маҳаллаларида яшовчи кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, беморлиги бор фуқароларга «Вақф» хайрия жамоат фонди томонидан ажратилган 2.500.000 сўм моддий ёрдамлар ҳамда бир неча китоблардан иборат совғалар жамланмаси топширилди. Кўнгиллари тоғдек кўтарилган аҳоли юртимиз равнақи, саховатпеша халқимиз фаровонлигини тилаб хайрли дуолар қилдилар.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Нигериядаги энг йирик ислом банки, мамлакатнинг хусусий секторини ривожлантириш ва қўллабқувватлаш учун Ислом тараққиёт банкидан 25 миллион доллар олганини давоми...

1892 15:32 / 09.09.2021
Хитойнинг Шанхай шаҳрида Робототехника бўйича бутундунё таълим мусобақаси World Educational Robot Contest бўлиб ўтди.Унда дунё бўйлаб 500 минг кишидан саралаб олинган 7 минг давоми...

3187 11:35 / 20.12.2018
Бруней давлатининг Дин ишлари бўйича вазирлиги томонидан ҳар йили Қуръони карим мусобақаси ўтказиб келинади. Куни кеча Беракс шаҳридаги Халқаро мулоқотлар давоми...

2160 15:40 / 09.01.2019
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш арафасида халқимизга хос меҳроқибат, эзгулик, хайрсаховат каби олижаноб давоми...

1686 22:38 / 12.05.2021