1447 йил 2 шаъбон | 2026 йил 21 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Иорданияда ёзги Қуръон курслари бошланади

15:30 / 09.07.2021 1665 pdf Ўқиш режими + -

Иорданиянинг Ислом ва вақфлар вазирлиги томонидан 7 июль куни «Шаҳидларнинг 100 йиллиги» шиори остида ёзги Қуръон курслари бошланди.

Ислом ва вақфлар вазири Муҳаммад ал-Халил ёзги Қуръон ёдлаш марказларининг очилиш маросимида шундай деди: «Иордания вақфлар вазирлигининг мақсади фуқаролик ва қурбонлик қадриятларини мустаҳкамлашдир. Бундан ташқари, Ислом умматининг муаммоларини, хусусан Фаластин масаласи, Қуддус ва муқаддас жойларни ҳимоя қилишда қаршиликнинг роли кучайтирилиши керак».

Вазирликнинг мақсади ёзги Қуръон марказларини ташкил этиш, Қуръонни ўқиш ва ёдлашни ўргатиш, унинг талаблари, қадриятлари ҳамда анъаналарини мустаҳкамлашдир. Шунингдек, диний, ахлоқий, маданий ва миллий авлодни тарбиялашда ҳамкорлик қилишдир.

Қуръон марказида таҳсил олувчи талабаларнинг сони тўғрисида Иордания вақф вазири шундай дейди: «Бу йил коронавирус билан боғлиқ вазият туфайли ёзги марказларга тахминан 20000 эркак ва аёллар ташриф буюриши кутилмоқда. Коронавирус эпидемиясидан олдинги йилларда бу рақам 120 мингга етган».

Диний таълим бўйича директор ва Иорданиядаги ёзги Қуръон курслари куратори Хатем Саҳиматнинг айтишича, бу йил ушбу марказларнинг сони мамлакатнинг турли вилоятларида 800 тага етади. Вазирлик ушбу марказларда соғлиқни сақлаш баённомаларини жорий этишга алоҳида аҳамият беради. Қуръон марказларида қироат ва тажвидга ихтисослашган ўқитувчилар таълим беришади.

Хуршид Маъруф 

Муаллиф
Хуршид Маъруф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Миср ва БАА ўртасидаги муносабатларда қимматбаҳо буюмлар контрабандаси ҳақида учрашув бўлиб ўтди. Унда юқори мартабали шахслар иштирок этди.ТАСС агентлигининг давоми...

2640 11:00 / 06.03.2022
Халқаро мусулмон уламолар кенгаши ва Абу Даби Тинчлик форумининг уламолари, Ўзбекистон, Миср, Озарбайжон, Россия, Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон каби давоми...

2077 16:17 / 26.11.2023
Қозоғистон пойтахти Остонанинг чап қирғоғида қуриладиган янги масжидга тамал тоши қўйилишида иштирок этди. Биз минтақамизда ва нафақат унда энг катта бўладиган давоми...

2544 11:00 / 19.03.2019
Бугун, 16 октябрь муҳтарам уламолар пешин намозига қуйидаги масжидларга ташриф буюрaди1. Ҳомиджон Ишматбеков Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи давоми...

1642 13:46 / 16.10.2021