1445 йил 26 шаввол | 2024 йил 05 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат ва замонавий илм

Кўзингизни миллион долларга сотасизми?

10:30 / 06.07.2021 1934 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Кўзингизнинг неъматлигини ҳис қилмоқчимисиз? Унда икки кўзингизни юмиб ўн қадам юриб кўринг.

Инсон кўзининг вазни 8 грамм. Аммо у билан энг мураккаб фотокамерани ҳам солиштириб бўлмайди. Кўз 10 миллион рангни ажрата олади.

Инсон шимолий қутб минтақасига борса, у ерда қиш фаслида об-ҳаво минус 69-70 даража паст бўлади. Совуқдан музламаслик учун у устига қалин кийимлар кийиб, бошини ҳам ўраб олади. Оёқларига ҳам қалин этиклар кийиб, қўлини қўлқоп билан совуқдан асрайди. Аммо кўзларини беркита олмайди.

Бундай совуқда кўздан чиқадиган сув дарҳол музлаб, кўз кўрмай қолиши керак эди. Аммо шундай ноқулай об-ҳавода ҳам кўз музлаб қолмайди. Нега? Чунки, Аллоҳ таоло кўзнинг сувига музлашнинг олдини оладиган моддани қўшиб яратган.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган:

«Биз унга икки кўзни бермадикми?» (Балад сураси, 8-оят).

Инсон шу каби кўз ҳақида тафаккур қилиши билан Аллоҳ таолонинг санъати, азамати олдида лол бўлиб, бутун танаси қўрқувдан титрайди, иймонининг нури зиёда бўлиб, Унга кўпроқ ибодат қилишга уринади.

Буруннинг катта неъматлигини ҳис қилмоқчимисиз?

Уни қўл билан беркитсангиз, нафас олишингиз қийинлашади. Анча вақт оғиздан нафас олиш эса, томоқ ва томоқ йўлининг қуришига, оғришига, ҳавонинг исимасдан муздек бўлиб, филтрланмай ўтишига сабаб бўлиб, йўтал, астма ва бошқа касалликлар юзага келиши мумкин.

Овқатланиш пайтида беркитсангиз, таомнинг таъмини сезмайсиз. Ўн хил таом есангиз ҳам, мазаси умуман сезилмайди.

Бизга ҳавони иситиб, филтрлаб, юмшоқлик билан ўтказадиган, таомнинг мазасини сезишимизда катта ўрни бор бўлган бурунни, ҳидлаш сезгисини ато этган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин!

Сўзимизга ушбу оят билан хулоса қиламиз:

«Бу ҳар бир нарсани пухта қиладиган Аллоҳнинг санъатидир» (Намл сураси, 88-оят).

Муҳаммад Ротиб Набулсийнинг мақолаларидан

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Тафаккур нафсни поклайдиган ва ахлоқни сайқаллайдиган энг муҳим омиллардан биридир. Тафаккур .фикр, ўзагидан олинган бўлиб, бир нарса ҳақида чуқур фикр юритиш давоми...

2471 14:17 / 27.09.2021
Осмондан чайқалачайқала учиб тушадиган ва оёқларимиз остида эзиладиган қор учқунларининг шакллари шундай ажойибки, бу гўзаллик қаршисида уста мусаввирлар ҳам давоми...

4472 13:30 / 24.12.2019
Урғочи чивин фақат инсон қони билан озиқланса, эркак чивин эса дарахт барглари била озиқланади. Шунингдек, денгиз сувининг кимёвий таркиби инсон қонининг кимёвий давоми...

1579 19:15 / 19 март
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади .Аллоҳ бирон кишининг ичида иккита қалб қилган эмасдирhellip, Аҳзоб сураси, 4оят.Ушбу ояти каримага давоми...

1934 09:00 / 15.02.2023