Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 23 жумадис сони | 2025 йил 14 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тазкия

Тазкия дарслари (143-дарс). Ширк ва унинг турлари

17:00 / 03.07.2021 4334 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ширк Аллоҳ таолога хос бўлган сифатларда, исмларда, ишларда, ҳукмларда бўлмайди, балки Аллоҳ таолонинг зотида ҳам бўлади.

Ширкнинг шаръий тушунчаси – махлуқни Роббил оламинга беш ишдан бирида тенглаштиришдир. Яъни Аллоҳнинг зотида, сифатларида, исмларида, ишларида ва ҳукмларида шериги бор деб эътиқод қилишдир.

Аллоҳ таборака ва таоло Шуаро сурасида мушрикларнинг қиёмат куни қиладиган эътирофлари ҳақида ҳикоя қилиб, шундай дейди:

تَاللَّهِ إِن كُنَّا لَفِي ضَلَالٍ مُّبِينٍ
إِذْ نُسَوِّيكُم بِرَبِّ الْعَالَمِينَ

 

«Аллоҳга қасамкиалбаттабиз очиқ-ойдин адашувда эканмизЧунки сизларни оламлар Роббига тенглаштирар эдик» (97-98-оятлар). 

Демак, мазкур беш ишдан қай бирида бўлса ҳам, бошқани Роббил оламинга тенглаштириш ширк ҳисобланади. (Муфтий Аъзамнинг «Маорифул Қуръон» китобидан.) 

Ибодатда ширк келтириш.

Қуръони Каримда:


قُلْ إِنَّمَا أَنَا بَشَرٌ مِّثْلُكُمْ يُوحَى إِلَيَّ أَنَّمَا إِلَهُكُمْ إِلَهٌ وَاحِدٌ فَمَن كَانَ يَرْجُو لِقَاء رَبِّهِ فَلْيَعْمَلْ عَمَلًا صَالِحًا وَلَا يُشْرِكْ بِعِبَادَةِ رَبِّهِ أَحَدًا

 

«Бас, ким Роббига рўбарў келишни умид қилса, солиҳ амал қилсин ва Роббининг ибодатига ҳеч кимни шерик қилмасин», дейилган (Каҳф сураси, 110-оят). 

Оятнинг далолат қилишича, ширк келтириш барча солиҳ амалларда, жумладан, сажда, тавоф, назр, рўза, ҳаж, нафақа, садақа каби барча жисмоний, молиявий ва каломий ибодатларда бўлади.

Ибодатда ширк келтиришдан қайтариш жамики анбиёлар даъватининг асоси ва самовий шариатларнинг мағизидир. Ҳар бир набий ва ҳар бир расул ўз қавмига:


لَقَدْ أَرْسَلْنَا نُوحًا إِلَى قَوْمِهِ فَقَالَ يَا قَوْمِ اعْبُدُواْ اللَّهَ مَا لَكُم مِّنْ إِلَهٍ غَيْرُهُ إِنِّيَ أَخَافُ عَلَيْكُمْ عَذَابَ يَوْمٍ عَظِيمٍ

«Эй қавмим, Аллоҳга ибодат қилинглар. Сизлар учун Ундан ўзга илоҳ йўқ», дегандир (Аъроф сураси, 59-оят) 

Дуода ширк келтириш.

Қуръони Каримда шундай дейилган:


قُلْ إِنَّمَا أَدْعُو رَبِّي وَلَا أُشْرِكُ بِهِ أَحَدًا

«Сен: «Албатта, мен фақат ўз Роббимга илтижо қилурман ва Унга ҳеч кимни ширк келтирмасман», деб айт» (Жин сураси, 20-оят). 

وَأَنَّ الْمَسَاجِدَ لِلَّهِ فَلَا تَدْعُوا مَعَ اللَّهِ أَحَدًا

«Албатта, масжидлар Аллоҳникидир. Бас, Аллоҳдан билан бирга ҳеч кимга дуо қилманг» («Жин» сураси, 18-оят).


وَرَبَطْنَا عَلَى قُلُوبِهِمْ إِذْ قَامُوا فَقَالُوا رَبُّنَا رَبُّ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ لَن نَّدْعُوَ مِن دُونِهِ إِلَهًا لَقَدْ قُلْنَا إِذًا شَطَطًا

 «Роббимиз осмонлару ернинг Роббидир. Ундан ўзгани ҳаргиз илоҳ дея дуо қилмасмиз. Агар шундай қилсак, ноҳақ сўзни айтган бўлурмиз» (Каҳф сураси, 14-оят). 


بَلْ إِيَّاهُ تَدْعُونَ فَيَكْشِفُ مَا تَدْعُونَ إِلَيْهِ إِنْ شَاء وَتَنسَوْنَ مَا تُشْرِكُونَ

«Йўқ! Фақат Унгагина илтижо қилурсиз. У эса хоҳласа, сиз дуо қилган нарсага кушойиш берур» (Анъом сураси, 41-оят). 

Имом Валиюллоҳ Деҳлавий айтади: «Дуодан мурод тафсирчилар айтганларидек, ибодат эмас, балки ёрдам сўрашдир. Чунки Аллоҳ Қуръони Каримда: «Йўқ! Фақат Унгагина илтижо қилурсиз. У эса хоҳласа, сиз дуо қилган нарсага кушойиш берур», демоқда. («Ҳужжатуллоҳил Болиға», 1-129). 

Банданинг тоқатидан ташқари нарсаларда, оддий сабаблардан устун нарсаларда Аллоҳдан бошқадан нусрат ва ёрдам сўраб дуо қилиши ширк бўлиб, бу иш инсонни тавҳид соҳасидан чиқариб, куфр доирасига киритади.

«Руҳий тарбия» китоби асосида тайёрланди

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Баъзи сўфийларнинг ўзаро суҳбатларига қулоқ солсак, туш ҳақида кўп гапларни эшитамиз. Ҳатто тушни кўпгина нарсаларга далил қилиб ҳам келтирилади. Туш ҳақида ўта давоми...

55939 16:42 / 12.04.2017
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам буюрадиларndash Завқ ва ўйинкулги орзуларини совутиб қўювчи нарса ўлимни кўп хотирлангҲадиснинг шарҳи бундайЎлимни кўп давоми...

4625 10:02 / 26.11.2018
Ҳаётда ҳар бир ҳолатда Аллоҳ таолога таваккул қилиш матлубдир. Шу билан бирга, Қуръони Каримда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга ва мўминларга алоҳида таваккал давоми...

3281 19:00 / 21.05.2023
Баъзида киши таҳажжуд намози ўқийдиган одамлар билан бирга тунаб қолиши мумкин. Улар кечанинг кўп қисмини намоз ўқиш билан ўтказишар экан. У эса маълум соатдагина давоми...

4139 17:00 / 25.12.2021
Аудиолар

213382 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

132601 14:35 / 11.08.2021