1447 йил 9 шаъбон | 2026 йил 28 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Adidas бренди мусулмон аёллар учун сузиш кийимларини чиқарди

13:30 / 30.06.2021 3830 pdf Ўқиш режими + -

Adidas бренди бутун танани ва сочларни яширадиган сузиш кийимларининг биринчи коллекциясини ишлаб чиқарди. Бренд вакилларининг сўзларига кўра, сузиш кийими коллекцияси танани беркитади ва барча аёлларга мўлжалланган.

Чўмилиш костюмлари бир зумда қурийдиган ва хлорга чидамли матодан тайёрланган. Бундан ташқари, материал экологик жиҳатдан қулай бўлиб, у бир неча бор қайта ишланган сифатли толалардан иборат.

Adidas буркинида ҳар қандай тафсилот ўйланган. Масалан, сузиш пайтида енглар кўтарилмаслиги учун уларнинг бош бармоғида тешиклари бор ва костюмнинг устки қисми қисқичлар туфайли маҳкам ушланган.

Унинг дизайн кўринишини тайёрлашда сузиш пайтида бош кийимининг силжиб кетмаслиги олди олинган.

Мусулмонлар сузиш кийимларини adidas.cом сайтидан фойдаланган ҳолда  буюртма бериб, турли ранг ва ўлчамларда олишлари мумкин.

Хуршид Маъруф тайёрлади

Муаллиф
Хуршид Маъруф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бундан кўзланган асосий мақсад, Африкада кўпчиликни ташкил этувчи мусулмон аҳолисига, нисбатан камбағал деб топилган давлатларга Қуръони каримни тарқатиш давоми...

2434 07:30 / 13.03.2019
Рамазони шарифнинг шукуҳли кунларида, бугун 10 апрель, якшанба куни GRAND TA`LIM Қўқон филиалининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирга бир қатор ҳурматли меҳмонлар, давоми...

1915 14:36 / 10.04.2022
Саудия Арабистони Умра зиёрати учун халқаро парвозларни вақтинча тўхтатди. Бу ҳақда ахбар альявм нашри хабар берди.Бунга бир қатор мамлакатларда давоми...

1665 16:00 / 21.12.2020
Бугун, 28 апрель куни Тошкент ислом институтида .Hilolnashr, нашриёти билан ҳамкорликда .Исломга бағишланган умр, номли ҳужжатли фильм ҳамда .Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи давоми...

2398 16:11 / 28.04.2022