1447 йил 9 шаъбон | 2026 йил 28 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

«Шамоилул Муҳаммадия» асарининг хатмонаси якунланди

22:34 / 29.06.2021 1923 pdf Ўқиш режими + -

2021 йил 29 июнь куни пойтахтимиздаги «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф жоме» масжидида буюк ватандошимиз имом Абу Ийсо Муҳаммад Термизий раҳматуллоҳи алайҳнинг «Шамоилул Муҳаммадия» асарининг хатмонаси якунланди.

Ушбу хатмонага Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари ва Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Нуриддин домла Холиқназаров, Эргашали домла Рустамов, масжид имом-хатиби Исмоил домла Муҳаммад Содиқ, имом-ноиби Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид ҳамда илм аҳллари, шунингдек катта жамоат сийрат хатмонасига ташриф буюрдилар. Шом намози адо этилгач муфтий ҳазратлари намозхонларга юртимизда диний-маърифий соҳалардаги ислоҳотлар ҳақида тўхталиб ўтдилар.

Суҳбатдан сўнг ушбу масжид имом-ноиби Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид қори бошчилигида Қуръони карим ҳамда буюк ватандошимиз имом Абу Ийсо Муҳаммад Термизий раҳматуллоҳи алайҳнинг «Шамоилул Муҳаммадия» асарининг хатмонаси қилинди. Сўнгра муфтий ҳазратлари сийрат хатмонаси дуоларини қилиб бердилар. Ушбу сийрат хатмонасида асарни бошидан охиригача тўлиқ тинглаганлар Баҳодир Ҳасан ўғли, Нодиржон Тоҳиржон ўғли, Исматуллоҳ Иззатуллоҳ ўғли, Абдувосиқ Алибой ўғли, Даврон Фахриддин ўғли, Исмоил Абдулбосит ўғли, Иброҳим Ғанижон ўғлига шаҳодатномалар тақдим қилинди. Шаҳодатномаларни муфтий ҳазратлари топширдилар.

Хатмона якунлангач «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жоме масжиди имом-хатиби Исмоил домла Муҳаммад Содиқ «Олтин силсила» туркумидаги «Саҳиҳи Муслим» китобининг тўлиқ жузи нашрдан чиққанлигини эълон қилдилар ва муфтий ҳазратларига ушбу асарни тақдим этдилар.
Сўнгра Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Нуриддин домла Холиқназаров ва бутун жамоат муфтий ҳазратларининг ҳақларига дуолар қилдилар.

Уламолар ташрифи ва сийрат хатмона маросими hazratim.uz ҳамда islom.uz порталининг барча ижтимоий саҳифаларида тўғридан-тўғри эфирга узатилди.

Аллоҳ таоло сийрат хатмонасини ва қилинган дуоларимизни қабул айласин!

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Афғонистоннинг Балх вилоятида Ўзбекистон ҳукумати ташаббуси билан мадраса қурилмоқда. Бу ҳақда Афғонистондаги .Толибон, ҳукумати олий таълим вазирлигининг давоми...

1472 14:24 / 21.07.2024
Бу йилги Рамазон ойида юртимизнинг 1370 дан зиёд масжидларида таровеҳ намози ва хатми Қуръонлар ўқилади. Халқимиз жомелардаги таровеҳ намозларида ўқиладиган давоми...

2201 19:05 / 02.04.2021
Сингапур Республикаси Президенти Ҳалима Яқуб 23 май куни давлат ташрифи билан мамлакатимизга келди. Сингапур Президенти ва унинг турмуш ўртоғини Ўзбекистон давоми...

2489 13:34 / 24.05.2023
Аввал хабар берилганидек, Бухорода ўтказилаётган биринчи халқаро зиёрат туризм форуми доирасида Ўзбекистонни зиёрат туризм марказларидан бири сифатида эътироф давоми...

2541 09:10 / 25.02.2019