1447 йил 25 ражаб | 2026 йил 14 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Муслима аёл икки дунё гўзаллигини акс эттирувчи бетакрор асарлар яратди

10:59 / 24.06.2021 1850 pdf Ўқиш режими + -

Саудия Арабистони мусулмон дизайнерлари ва рассоми Ноҳа Раҳим хаттотлик дунёсига ноанъанавий услуб яратди. Япон ёзув тизимида ишлатиладиган хитойча белгилар — канжига бўлган қизиқишни араб хаттотлиги билан бирлаштирди. Натижада икки дунё гўзаллигини акс эттирувчи бетакрор ва жозибали асарлар яратилди.

«Мен араб хаттотлиги ва умуман графикани яхши кўраман. Канжига қизиқишим олти йил олдин бошланган эди», дейди Раҳим.

— Ҳар бир хаттотлик шрифтининг ўзига хос роллари ва тизими мавжуд. Ёшлигимда канжи, катакана ва ҳирагана сингари учта япон ёзувини топдим ва ҳайратда қолдим. Таъсирчан вертикал ҳарфлар, уларнинг шакли ва мазмунли рамзлари махфий кодга ўхшарди. Кейинчалик, мен ушбу мураккаб, аммо инновацион комбинациянинг гўзаллиги ва мослашувчанлигини кўрсатиш учун канжи услубидаги араб хаттотлигини яратдим.

Раҳим ўзига хос илҳом бахш этган маданиятларга содиқ бўлиб, анъанавий суми сиёҳи ва қора рангдаги қадимги қаймоқли фон рангларидан фойдаланган ҳолда япон услубининг моҳиятини акс эттиради.

Хуршид Маъруф тайёрлади

Муаллиф
Хуршид Маъруф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Рамазон ойи давомида бир гуруҳ уламолар, имомдомлалар ва моҳир қорилар чет элдаги ватандошлар билан маърифий суҳбатлар қилиш, Рамазони шариф билан қутлаш, давоми...

1499 13:44 / 10.03.2025
Шу йилнинг муборак Рамазон ойида муҳтарам юртбошимиз .Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, мажмуасининг очилиш маросимида бу жойда уламолар, диний соҳа давоми...

2325 20:32 / 04.07.2019
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита диний таълим мавзусида бўлаётган муҳокамаларга расмий муносабат билдирди.Қўмита тарқатган маълумотда давоми...

4084 13:49 / 29.06.2021
Президент Шавкат Мирзиёев 22 март куни Самарқандга ташриф буюриб, Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди. Қуръон тиловат этилиб, дуо ўқилди. ndash Куни кеча халқимиз давоми...

920 15:50 / 22.03.2025