1447 йил 9 шаъбон | 2026 йил 28 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Ўлим ҳақ. Ҳаммамизнинг бошимизда бор. Бироқ...

09:01 / 14.06.2021 5064 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ўлимдан ҳеч бир махлуқ қутила олмайди.

Ўлим ҳаммамизнинг бошимизда бор.

Қандай ўлим топиш — мана шу одамни ўйлантиради.

Қарзлардан қутулиб, қазоларни адо этиб, гуноҳларга тавба қилиб, гўзал хотима топамизми ёки зиммамизда қарзу қазолар, тавба қилинмаган гуноҳлар турган ҳолда ўламизми?

Осон жон берамизми ёки қийналибми?

Ўлим фариштаси гўзал суратда келадими ёки қўрқинчлими?

Қабрга қўйилганимизда фаришталар гўзал суратда киришадими ёки кўринишининг ўзиёқ азоб берадиган суратдами?

Қабримиз кенг, ёруғ бўладими ёки тор, қоронғу бўладими?

Қиёматгача қабрда роҳат ичра бўламизми ёки азоб ичрами?

Қиёмат куни Маҳшар майдонида соя-салқинда турамизми ёки бошимиз устига келтирилган қуёш сабабли теримизга кўмилган ҳолдами?

Ҳисобимиз осон бўлармикин? Саволларга тез жавоб бера олармиканмиз?

Сиротдан ўта оламизми? Йўлнинг ўртасига борганда пастга қулаб кетиб қолмасмиканмиз?

Дўзахни кўрмай, ҳидини ҳидламай, жасадимиз билан унинг иссиғини ҳис қилмай жаннатга кира олармикинмиз?

Ўлим келгач, барча дунёвий муаммоларимиз тугайди. Фақат битта муаммо қолади — тавба қилинмаган гуноҳлар.

Бу гуноҳлар:

• ўқилмаган намозлар

• тутилмаган рўзалар

• мол нисобга етган бўлсада, берилмаган закотлар

• йўлга қодир бўла туриб қилинмаган ҳажлар

• эгасига қайтарилмаган қарзлар

• инсонларга зулм қилиб, рози қилинмаган бўлса

• фарзандларга берилмаган яхши тарбиядир.

Биродарлар, осон ўлим топиш, қабрда роҳатда ётиш, фаришталарнинг саволларига тез жавоб бериш, қиёматдаги сўроқлардан қутулиш, сиротдан тез ўтиб, дўзахдан нажот топиш ва абадий жаннатга кириш учун ибодатда бардавом бўлайлик, гуноҳларга тавба қилайлик, қарзларимиздан қутулайлик, қазо бўлган ибодатларимизни адо этиб борайлик!

Аллоҳ таоло бизни тавба қилувчилар, тавбада собит турувчилардан айласин, барчамизни Ўзининг ҳидоятидан айирмасин ва хотимамизни чиройли қилсин!

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ айтади .Кишилар ибодат қиладиган бир дарахт бор эди. Бир обид ўзигаўзи .шу дарахтни албатта кесаман, деб болтасини кўтариб дарахт олдига давоми...

2412 21:00 / 11.11.2022
Бир киши 48 йил аввалги бошланғич синф ўқитувчисини хиёбонда кўриб қолиб, хижолатлик билан ёнига бориб .Устоз, мени танидингизми, деди.mdash Йўқ, таниёлмадим, деди давоми...

5664 20:00 / 01.10.2021
. , . , . . Ҳузайфа алҒифорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Гаплашиб ўтирган эдик, Набий алайҳиссалом олдимизга чиқиб давоми...

4380 16:14 / 23.09.2024
Зикр қилувчининг ўзига яраша одоблари мавжуд. Ўша одобларга риоя қилган ҳолда адо этилган зикрнинг қабул ва ижобат бўлишидан умид қилинади. 1. Аллоҳ таолодан давоми...

1172 11:26 / 10.12.2025