1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳикматлар

Фикр дурдоналари (8-қисм)

05:00 / 07.03.2017 3560 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

41. Ўқи! Чунки, йилнинг охирига йилнинг бошидаги ақлинг билан боришинг катта йўқотишдир.

42. Дўстлик вафо билан, муҳаббат эҳтимом (эътибор бериш, аҳамият қаратиш) билан бардавом бўлади.

43. Алоқалардаги муваффақият масофа сақлаш санъатини қойил қилиб уддалаш ичига яширилгандир. Айбларни пайқаб қоладиган даражада яқинлашма, яхшиликларни унутадиган даражада узоқлашма!

44. Ё Аллоҳ! Ким йўқотиш аччиғини тотган бўлса, унга наъийм жаннатида яхши кўрганлари билан учрашиш ҳаловатини тоттиргин! Эй Арҳамар роҳимийн!

45. Фақир киши учта апелсин сотиб олди. Биринчисини кесди, қараса, ачиган экан, ташлаб юборди. Иккинчисини кесди, қараса, у ҳам ачиган экан, ташлаб юборди. Кейин чироқни ўчирди ва учинчисини кесиб, еди. (Яшаш учун гоҳида айрим нарсаларни билмасликка оламиз.)

 

Қуйидаги маълумотлар фейсбукдаги “Роваиъул фикр” (Фикр дурдоналари), “Ховатир роқия” (Салмоқли фикрлар) каби саҳифалардан олинган.

Нозимжон Ҳошимжон таржимаси

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Юсуфнинг акалари уни ўлдирмоқчи бўлишди. Лекин у ўлмади.Бир йўла унинг изини қуритмоқчи бўлишди. Аммо унинг шаъну обрўси кўтарилиб кетди.Уни қул қилиб сотиб давоми...

3313 01:25 / 12.10.2017
Тадқиқот натижаларига кўра, рўза юрак ва артериосклероз касалликлари учун муолажа ҳамдир. Мунтазам тартибда рўза тутиб юрган кишининг юраги фаол, иши тартибли давоми...

3284 03:12 / 14.06.2017
Умар ибн Хаттоб .Осмонда момақалдироқ гулдираб, яшин тушса ҳам истиғфор айтувчига нуқсон етмайди,, деганлар..Астағфируллоҳал ъазийм аллазий лаа илаҳа илла ҳу, ва атуубу илайҳ,

2664 08:14 / 28.12.2019
.Отифа,ни ҳистуйғуларни шариат билан чегаралаб қўймаса, .осифа,га бўронга айланади.

4459 17:06 / 24.07.2017
Аудиолар

210990 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130250 14:35 / 11.08.2021