1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Аллоҳ севадиган ва севмайдиган кишилар

11:00 / 12.06.2021 5528 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

– Аллоҳ севадиган кишиларнинг Қуръони Каримдаги таърифи:

1. «Албатта Аллоҳ яхшилик қилувчиларни севади». (Бақара сураси, 195-оят).

2. «Албатта Аллоҳ тавба қилгувчиларни ва ўзларини мудом пок тутгувчиларни севади». (Бақара сураси, 222-оят).

3. «Зеро, Аллоҳ тақво қилгувчи кишиларни севади» (Оли имрон сураси, 76-оят).

4. «Аллоҳ бундай яхшилик қилувчиларни севади» (Оли Имрон, 134-оят).

5. «Аллоҳ мана шундай сабр қилгувчиларни севади», (Оли Имрон, 146-оят).

6. «Аллоҳ чиройли амал қилгувчиларни севади». (Оли Имрон, 148-оят).

7. «Албатта ўзига таваккал қилгувчиларни севади». (Оли Имрон, 159-оят).

8. «Албатта Аллоҳ яхшилик қилувчиларни севади», (Моида сураси, 13-оят).

9. «Албатта Аллоҳ адолат қилгувчиларни севади». (Моида сураси, 42-оят).

10. «Аллоҳ чиройли амал қилгувчиларни севади». (Моида сураси, 93-оят).

11. «Албатта Аллоҳ тақво қилгувчи зотларни севар» (Тавба сураси, 4-оят).

12. «Албатта Аллоҳ тақво қилгувчи зотларни севар», (Тавба сураси, 7-оят).

13. «Аллоҳ эса ўзларини мудом пок тутгувчи зотларни севар», (Тавба сураси, 108-оят).

14. «Зеро, Аллоҳ адолат қилгувчиларни севар», (Ҳужурот сураси, 9-оят).

15. «Албатта Аллоҳ адолат қилгувчиларни севар», (Мумтаҳана сураси, 8-оят).

16. «Албатта Аллоҳ Ўзининг Йўлида гўё туташ бинолардек бир сафга тизилган ҳолларида жиҳод қиладиган зотларни севар», (Саф сураси, 4-оят).

– Аллоҳ севмайдиган кишиларнинг Қуръони каримдаги таърифи:

1. «Шубҳасиз, Аллоҳ тажовузкорларни севмайди». (Бақара сураси, 190-оят).

2. «Аллоҳ эса бузғунчилик-фасодни севмайди». (Бақара сураси, 205-оят).

3. «Аллоҳ ҳар қандай (судхўрликни ҳалол деб билган) кўрнамакни ва (судхўрлик қиладиган) жиноятчини севмайди». (Бақара сураси, 276-оят).

4. «Агар юз ўгирсалар, бас, албатта Аллоҳ кофирларни севмас». (Оли Имрон сураси, 32-оят).

5. «Аллоҳ зулм қилгувчиларни севмайди». (Оли Имрон сураси, 57-оят).

6. «Аллоҳ золим кимсаларни севмайди». (Оли Имрон сураси, 140 -оят).

7. «Албатта Аллоҳ ўзлари бахиллик қиладиган ва ўзга одамларни ҳам бахилликка чақирадиган ҳамда Аллоҳ фазлу карамидан берган неъматларни яширадиган мутакаббир ва мақтанчоқ бўлган кимсаларни севмайди». (Нисо сураси, 36-оят).

8. «Албатта Аллоҳ хоин ва жиноятчи бўлган кимсаларни севмайди». (Нисо сураси, 107-оят).

9. «Аллоҳ эса бузғунчи кимсаларни севмас» (Моида сураси, 64-оят).

10. «Албатта Аллоҳ тажовузкор кимсаларни севмас!» (Моида сураси, 87-оят).

11. «Албатта Аллоҳ хиёнаткор кимсаларни севмас». (Анфол сураси, 58-оят).

12. «Албатта Аллоҳ барча хоин ва куфрони неъмат қилгувчиларни суймас». (Ҳаж сураси, 38-оят).

13. «Чунки Аллоҳ ҳовлиқма кимсаларни суймас». (Қасос сураси, 76-оят).

14. «Чунки Аллоҳ бузғунчи кимсаларни суймас». (Қасос сураси, 77-оят).

15. «Чунки Аллоҳ барча кибр-ҳаволи, мақтанчоқ кимсаларни суймас». (Луқмон сураси, 18-оят).

16. «Аллоҳ барча кибр-ҳаволи, мақтанчоқ кимсаларни суймас». (Ҳадид сураси, 23-оят).

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир куни саҳобаларнинг ақидасини тузатиш учун шундай дедиларndash Касаллик юқиши йўқ, қушлардан шумланиш йўқ, бойқуш йўқ, давоми...

3969 11:28 / 27.12.2023
Суратда, 1906 йил, Америка ҳайвонот боғларидан бирида томошага қўйилган филиппинлик бола. Унга худди маймун каби олдига егулик ва овқатлар отишмоқда. Аслини олганда давоми...

2449 14:00 / 27.02.2023
Халқимизда .Чин кўнгилдан истасанг, сўқир кўздан ёш чиқади,, деган мақол бор. Дарҳақиқат, агар инсон чин дилдан хоҳласа, Аллоҳ таолонинг изни билан, жуда кўп ишларни давоми...

1978 18:24 / 09.02.2023
Фарзандингизга болалигида Қуръон ўқитинг. Унинг қалбини Қуръони Карим ила мунаввар қилинг. Ундан кейин уни ҳар қандай ишга қўйинг, иншааллоҳ ва яна иншааллоҳ, давоми...

1767 14:17 / 03.12.2024
Аудиолар

211033 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130293 14:35 / 11.08.2021