1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳикматлар

Фикр дурдоналари (7-қисм)

05:00 / 07.03.2017 3521 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

36. Дўстлар икки хил бўлади:

1. Шундай дўстки, умр бўйи сиз унинг яхшилигини унутмайсиз.

2. Шундай дўстки, вафот этадиган кунингизгача сиз унинг алдовини, хиёнатини унутмайсиз.

37. Ҳозирги замонда икки хил ақл бор:

1. Фикрлар ҳақида гапирадиган улкан ақллар.

2. Инсонлар ҳақида гапирадиган майда ақллар.

Сиз қайси бири бўлишни ўзингиз танланг!

38. Баъзи кимсалар сизни қийнаётганларини, дилингизга озор бераётганларини сезмайдилар. Чунки, сиз уларни доим кечирасиз.

39. Эҳтиром заифлик эмас, тарбиядир. Узр сўраш хорлик эмас, хулқдир.

 

40. Эй Роббим! Албатта, оилам Сенинг менга берган энг гўзал ҳадяларингдан, менга берган неъматларингнинг энг қимматбаҳосидандир. Уларни Ўзинг муҳофаза қил ва бахтиёр айла!

 

Қуйидаги маълумотлар фейсбукдаги “Роваиъул фикр” (Фикр дурдоналари), “Ховатир роқия” (Салмоқли фикрлар) каби саҳифалардан олинган.

Нозимжон Ҳошимжон таржимаси

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламquotСаҳарликни ейиш баракадир, уни бир қултум сув ичиб бўлса ҳам тарк қилманглар. Чунки, Аллоҳ ва Унинг фаришталари саҳарлик давоми...

3061 04:21 / 28.05.2017
Орзуларингни амалга оширишда муваффақиятсизликка учрасанг, тамойилларингни эмас, услубингни ўзгартир. Дарахт илдизини эмас, баргларини ўзгартиради

3913 06:30 / 15.08.2018
Яқинда йилнинг энг гўзал ойи бошланади Аллоҳим, Рамазонга қаторимиздан хато бўлмаган ҳолда етказгин

2825 16:10 / 16.05.2018
Ўзингга муносиб бўлмаган маконда яшамоғинг қайғули ва аламлидир

2722 09:10 / 14.02.2018
Аудиолар

210990 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130250 14:35 / 11.08.2021