1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Қуръон

Қуръони Карим дарслари (140-дарс) Ал-Асас фит-тафсир» – Саъид Ҳавво

16:10 / 08.06.2021 2554 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Иорданиялик ҳамаср олимлардан Саъид Ҳавво раҳматуллоҳи алайҳи уч қисмдан иборат асарлар силсиласини режалаштирган. Бу силсила қуйидаги асарлардан иборат бўлган;

1. «Ал-Асас фит-тафсир» («Тафсир асоси»).

2. «Ал-Асас фис-сунна ва фиқҳиҳа» («Суннат ва унинг фиқҳи асоси»).

3. «Ал-Асас фи қоваъидил-маърифа ва довабитил-фаҳми лин-нусус». («Маърифат қоидалари ва матнларни фаҳмлаш асослари»). 

Муаллифнинг тафсир муқаддимасида ёзишича, шахсий сабабларга кўра, бу асарни ёзиш жараёнида асосан «Тафсиру Ибн Касир» ва «Тафсиру Насафий»дан фойдаланган.

Саъид Ҳавво раҳматуллоҳи алайҳи Қуръони Каримнинг суралари ва оятлари орасидаги боғланишларга алоҳида эътибор берган. Бу мақсадни амалга ошириш ниятида оятларнинг бир-бирига боғланиши ҳам, сураларнинг бир-бирига боғланиши ҳам эринмасдан баён қилинган. Аммо аввалида катта аҳамият билан баён қилиб борилган суралар орасидаги боғланиш кейинроқ заифлашган ва тўхтаб ҳам қолган.

Тафсир ёзиш тўхтаб, янги тафсир ёзиш йўлга қўйилгунча ўтган даврда ер юзида жуда кўп илмлар, тушунчалар, назариялар пайдо бўлди, ҳодиса ва воқеалар бўлиб ўтди. Ушбу тафсирда ана ўша нарсаларга Қуръони Карим ва Исломнинг муносабати қандай, деган саволга жавоб беришга ҳаракат қилинган.

Бизнинг асримизда Қуръони Каримга нисбатан турли шубҳалар ва эътирозлар пайдо бўлди. Шунингдек, унга қарши тушунчалар ва йўналишлар ҳам юзага чиқди. «Ал-Асас фит-тафсир» китобида мусулмон инсон мазкурларга нисбатан қандай муносабатда бўлиши кераклиги баён қилинган.

Ўтган давр ичида мусулмонлар Қуръони Каримдан ва Ислом таълимотларидан анча узоқлашиб кетган эдилар. Саъид Ҳавво раҳматуллоҳи алайҳи ўз китобида мусулмонларнинг Қуръони Каримга ва Исломга қандай яқинлашишлари йўлларини баён қилишга ҳаракат қилган.

Ҳаёт тарзи ўзгариши туфайли мусулмонлар ҳар бир мавзу бўйича тайёр хулосани излайдиган бўлиб қолдилар. Ўзлари изланишни, таҳлил қилиш ва хулоса чиқаришни ўйламай қўйдилар. Эски тафсирлардан эса тайёр хулосани топиш қийин. «Ал-Асас фит-тафсир» бу масалани ҳам ўрнига қўйиш ҳаракатида бўлган.

Ақийда ва дин масалалари бўйича мусулмонларнинг турли қарашлари пайдо бўлган эди. Ҳар ким ўз фикрини қўллаб, бошқаникини рад этар эди. Саъид Ҳавво раҳматуллоҳи алайҳи ўзининг ушбу китобида бу масала бўйича ҳам таҳлиллар олиб борди.

«Ал-Асас фит-тафсир» асари ҳижрий 1397 йилда нашрга берилган. Унинг биринчи нашри «Дарус-Салам» нашриёти томонидан ҳижрий 1405 – милодий 1985 йилда ўн бир жилд қилиб чоп этилган.

«Қуръон илмлари» китоби асосида тайёрланди

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
3. .Муҳаммад Қуръонни одамлардан ўрганган,, деган даъво.Араб мушрикларидан бир гуруҳи Қуръонни Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга инсонлардан бири ўргатишини давоми...

7133 16:40 / 11.02.2019
islom.uz middot 062. Муташобиҳ сифатларга оид оятлардан намуналар1биринчи мақолаМаълумки, .истиво, сўзи, хусусан Қуръони Каримда келган .истиво, лафзи ҳақида жуда кўп давоми...

5679 13:06 / 22.09.2020
42. Балки ҳийла кўрсатишни хоҳларлар Бас, кофирлар ҳийлаларининг жазосини тортарлар.Мушриклар Пайғамбар алайҳиссаломга, Исломга, мусулмонларга қарши турли давоми...

4706 05:00 / 23.01.2017
Аллоҳ ndash Ундан ўзга илоҳ йўқ. У Ҳайй ва Қойюмдир. Уни мудроқ ҳам, уйқу ҳам олмас. Осмонлару ердаги нарсалар Уникидир. Унинг ҳузурида Ўзининг изнисиз ҳеч ким шафоат давоми...

62169 19:48 / 04.04.2018