1447 йил 21 жумадис сони | 2025 йил 12 декабрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

«Катта Лангар Қуръони» ҳақида батафсил билмоқчимисиз?

17:51 / 07.06.2021 2694 pdf Ўқиш режими + -

VIII асрга оид Ислом оламидаги энг қадимги тарихга эга Мусҳаф нусхаларидан бири бўлган «Катта Лангар Қуръони» саҳифалари 2019 йилнинг ноябрь ойидан 2021 йилнинг май ойига қадар Франциялик олимлар томонидан реставрация килинди.

Катта Лангар Қуръони Қашқадарё вилояти Қамаши туманидаги «Лангар ота» масжидида узоқ вақт сақлангани боис шундай ном олган бўлиб, Ислом оламидаги энг қадим тарихга эга Мусҳаф қўлёзмаларидан бири саналади.

Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси шаъфелигида мазкур қўлёзма саҳифаларини реставрация қилиш ишлари олиб борилди. Мазкур жараёнга Франциянинг Лувр музейи реставратор мутахассислари жалб қилинди.

«Катта Лангар Қуръонининг Ўзбекистон Мусулмонлар идорасида сақланаётган қисми 12та бирлаштирилган саҳифа ва битта алоҳида ─ жами 13та саҳифадан иборат. Саҳифалар XIX асрда муқоваланган. Қуръоннинг ўзи эса VIII асрда битилган деб ҳисобланади.

Саҳифалар пергаментдан тайёрланган. Бу маҳсулот бузоқ терисидан тайёрланган. Ёзувларни тушириш учун қаламдан фойдаланилган. Стандарт сиёҳ (iron gall ink) қўлланилган. Ёзувлар устидан қўшимчалар киритилган. Сўзлар талаффузи аниқроқ бўлиши учун қизил сиёҳ билан белгилар қўйиб чиқилган.

Катта Лангар Қуръонининг Ўзбекистонга қандай келиб қолгани ҳақида аниқ маълумотлар йўқ. Илмий тадқиқотлар хулосасига асосан, қўлёзманинг битилиши VIII асрнинг охирги чорагида – араб грамматикаси қоидалари шаклланган даврга тўғри келади.

Тахминларга кўра, Катта Лангар Қуръонининг умумий ҳажми 206 саҳифани ташкил этган. Ҳозиргача уларнинг фақатгина 97таси сақланиб қолган. Қолган қисмининг тақдири номаълум.

Саҳифаларнинг 81таси Санкт-Петербургдаги Шарқ қўлёзмалари институтида сақланади, бу ерга ўтган асрнинг 30-йиллари охирларида келтирилган. Қўлёзма қандай қилиб Россияга бориб қолгани аниқ эмас.

Ўзбекистонда мавжуд 16та саҳифанинг биттаси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқ қўлёзмалари институтида, иккитаси Бухорода (Бухоро вилоят кутубхонаси ва Бухоро давлат музей қўриқхонасида) сақланмоқда.

Нодир қўлёзманинг 13та саҳифаси Ўзбекистон мусулмонлар идораси кутубхонасида муҳофаза қилинади.

Азизлар, ушбу нодир мусҳаф ҳақида батафсилроқ маълумотга эга бўлмоқчимисиз. Унда 11 июнь, жума куни «Milliy» телеканалда соат 10:00, 16:00 ва 21:00да «Катта Лангар Қуръони»нинг янгиланган ҳолати ҳақидаги қисқа фильмни томоша қилишингиз мумкин.

https://islom.uz/maqola/11352
https://islom.uz/maqola/10812

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳар йили Рамазон ойи бошланишидан аввал Саудия Арабистонида аёллар ўз уйларини Рамазон мавзусига оид энг замонавий безаклар билан ясатишади. АлБаладдаги Рамазон давоми...

2578 16:00 / 05.04.2022
Шаржада ташкил этилган ботаника боғида Қуръон ва суннатда номлари зикр қилинган 50 хилдаги ўсимликлар етиштирилмоқда. Бу ҳақда Golf News ахборот манбаси хабар давоми...

2918 10:10 / 24.04.2019
Юртимизнинг таниқли олимларидан, ўткир воиз, устоз Одилхон қори Юнусхон ўғлининг акалари Исмоилов Комилжон Юнусхон ўғли вафоти муносабати билан у кишининг барча давоми...

1188 11:01 / 07.09.2023
Жорий йилнинг 1819 май кунлари Қозонда .Казан Форум 2023 халқаро ошпазлар, танлови бўлиб ўтади. Бу ҳақда islamtoday.ru хабар беради. Мусобақа 1500 кв.м майдонга эга чодирда 15 давоми...

1711 17:18 / 27.04.2023
Аудиолар

212685 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

131900 14:35 / 11.08.2021