1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Силаи раҳм

Амалларнинг қай бири яхши?

17:00 / 08.05.2022 4312 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Заррдан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга:

«Амалларнинг қай бири яхши?» дейишди.

«Аллоҳга иймон, У Зотнинг йўлида жидду жаҳд қилиш», дедилар.

«Қулларнинг қай бири афзал?» дейишди.

«Нархи қиммати ва аҳли ҳузурида қадрлиси», дедилар.

«Айтинг-чи, баъзи амалларга қодир бўлмасам (нима қилай)?» дейишди.

«Ҳунарлига ёрдам берасан ёки ношудга иш қилиб берасан», дедилар.

«Айтинг-чи, кучим етмаса-чи?» деди.

«Одамларга ёмонлик қилмайсан. Бу – ўзингга ўзинг қиладиган садақангдир», дедилар».

«Одоблар хазинаси» китоби асосида тайёрланди

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Агар ушбу инсоний муомалалар одоби бўйича комил амалий барномани маҳкам тутадиган бўлсак, дунё ва охиратда саодатга эришгаймиз. .,. ., . Шуъайб давоми...

1924 13:19 / 09.08.2025
. , . . Абдуллоҳ ибн Умардан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидагиларни айтганларини эшитдим .Яхшиликларнинг энг давоми...

3349 09:00 / 30.06.2022
Ижтимоий тармоқларда ушбу қисқагина сарлавҳага кўзимиз тушиб қолди. Ушбу гап қисқа бўлсада, чуқур маъноларни ўзида ифода этар, ўқувчини жалб қиларди. Ушбу саволга давоми...

2955 09:00 / 23.02.2023
. . . . .8. Тойсала Ибн Майёсдан ривоят қилинади.Нажданинг одамлари билан бирга эдим. Ўшанда бир қанча гуноҳлар қилдим. давоми...

3639 17:11 / 17.10.2018