1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Африкада ажойиб дизайнли энг катта масжид

11:30 / 02.06.2021 2609 pdf Ўқиш режими + -

2020 йил 28 октябр куни дунёдаги масжидлар орасида энг баланд минора ва 120 минг кишилик ўриндиқларга эга, асл маҳаллий меъморчилиги билан қурилган Жазоир масжиди очилган.

Ушбу масжид Жазоирнинг буюк масжиди деб ҳам аталади. Масжид 377 минг квадрат метр майдонга эга бўлган катта мажмуа ҳисобланади. Мажмуа катта ҳовли ва савдо мажмуаси, шунингдек 14 гектар исломий боғни ўз ичига олади. Бундан ташқари, 300 та докторантлар учун мўлжалланган маданий-маърифий марказ ва бир миллиондан ортиқ китобга эга кутубхона мавжуд.

9,7 тонна ва диаметри 13,7 метр бўлган дунёдаги энг катта қандил бу масжиднинг ички қисмини ёритиб туради.

Жазоир буюк масжид минорасининг баландлиги 265 метр бўлиб, ушбу минорадан азон овози уч километргача эшитилади.

Минора анъанавий квадрат шаклда қурилган ва 38 қаватида телескоп мавжуд. Ундан меҳмонлар шаҳарнинг 360 даража кўринишини томоша қилишлари мумкин. Ушбу масжиднинг ўн беш қавати Ислом тарихи ва санъати музейи учун, саккиз қавати эса Олий таълим институти учун сақланган.

Масжиднинг ички дизайни етти километрлик хаттотлик ёзувлари, атиргул ва Жазоирнинг анъанавий нақшларини ўз ичига олади.

Мажмуада касалхона, почта алоқаси ва болалар боғчаси ҳамда конференц заллари, шунингдек 4000 та автомобил учун автотураргоҳ мўлжалланган.

Хуршид Маъруф тайёрлади

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.АлРай, ахборот сайтининг хабар беришича, Вақф ва Исломий ишлар вазирлиги ушбу йўналиш бўйича махсус режа ишлаб чиққан.Вазир ўринбосари Фарид Амадининг маълум давоми...

2217 08:00 / 05.01.2019
Бугун, 21 февраль куни .Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, жомеъ масжиди имом ноиби, Қуръон ходими, воиз Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид .Валихўжа ўғли Норхўжа, жомеъ давоми...

3688 15:47 / 21.02.2022
Мақола мавжув эмас

7058 05:00 / 11.03.2017
Юртимиз уламолари томонидан ташкил этилган тарғибот ташрифлари халқимизнинг хурсандчилигига бениҳоя сабаб бўлмоқда.Хусусан, жорий йилнинг 28 июль куни Шўрчи давоми...

1597 16:00 / 29.07.2021