1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

2021 йил Ҳаж учун 60 минг кишига квота очилгани эълон қилинди

11:29 / 28.05.2021 2164 pdf Ўқиш режими + -

Саудия Арабистони 2021 йил ҳаж учун 60 минг кишига квота очилганини эълон қилди. Бу ҳақда وكالة الأنباء السعودية га таяниб, vakillik.uz телеграм канали хабар беради.

Бироқ ушбу квота қайси давлатларга берилиши ҳали номаълум.

Саудия Арабистонига зиёратчиларни қабул қилиш шартларини эълон қилди. Шунга кўра, 72 соат олдин ўтказилган ПЗР тестининг натижаси мажбурий бўлади. Тест топширганларга 3 кунлик карантинда бўлиш талаб қилинади. Зиёратчилар сурункали касаллиги йўқлигини тасдиқлайдиган ҳужжатни тақдим этишади.

Шунингдек, улардан 6 ой ичида касал ёки касалхонага ётқизилмаганлигини исботлашлари сўралади. Расмий эмланганлик тўғрисидаги гувоҳнома талаб қилинади.

Коронавирусга қарши эмловга эга бўлганлар эса расмий ҳужжатни кўрсатишлари керак. Зиёратчилар вирусга қарши эмланган бўлиши ва 2-дозадан кейин камида 14 кун ўтган бўлиши шарт.

18 ёшдан 60 ёшгача бўлганлар ҳажга боришлари мумкин. Ижтимоий масофани сақлаб, шайтонга тош отиш амаллари 50 кишилик гуруҳларга бўлинган ҳолда амалга оширилади.

Замзам булоғи ёпиқ ва у ҳожиларга чекланган миқдорда берилади.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил 1718 октябрь кунлари Сурхондарё вилоятига ташрифи давомида берган топшириқлари ижроси юзасидан Сурхондарё вилояти Термиз давоми...

2798 14:10 / 25.05.2020
Саудия Арабистони мусулмон дизайнерлари ва рассоми Ноҳа Раҳим хаттотлик дунёсига ноанъанавий услуб яратди. Япон ёзув тизимида ишлатиладиган хитойча белгилар mdash давоми...

1876 10:59 / 24.06.2021
Тарихда буюк ҳукмдорлар Қуръони Карим қўлёзмаларини нафақат кўчиртириш, балки унинг маъносини англашга ҳам алоҳида эътибор қаратишган. Сомонийлар давридан давоми...

1898 16:06 / 08.02.2025
Биринчи ўрин соҳибига автомашина совға қилинади деб хабар беради, azan.kz ахборот сайти. Мусобақа 26ndash28 апрель кунлари Олмаота шаҳрида ўтказилади. Саккизинчи марта давоми...

2249 16:59 / 22.02.2019