1447 йил 12 шаъбон | 2026 йил 31 январь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳикматлар

Фикр дурдоналари (2-қисм)

05:00 / 07.03.2017 4245 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

6. Ҳаётда қийинчиликларни бошдан кечирганингда ақлинг ёшингдан кўра каттароқ бўлиб қолади. Бошга тушадиган ҳар бир ташвиш, ҳар бир муаммо пишиб-етилишнинг янги поғонасидир. “Ким алам чекмаса, ўрганмайди”.

7. Обидлардан бирига: "Чиройли сабр нима?" дейилди. Шунда у киши: "Мусибатга учраганингда қалбинг АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ дейишидир" дедилар.

8. Раҳмонга суюкли, тилга осон, қиёмат куни тарозуда оғир вазн босадиган икки калима:

Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи. Субҳаналлоҳил Азийм.

Шуни кўп айтиб юрайлик, азизлар!

9. Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи деб бир кунда юз марта айтиш хатоларимизни, гарчи улар денгиз кўпигидек кўп бўлса ҳам, ўчиришини билиб туриб, гўёки бизнинг хатоларимиз йўқдек уни такрорламаслигимиз катта йўқотиш, зиёндир.

10. Ёғоч михга: "Мени синдирдинг-ку!" деди. Шунда мих: "Агар бошимга тушаётган зарбанинг ҳажмини билганингда, мени маъзур тутган бўлардинг" деди.

 

 Қуйидаги маълумотлар фейсбукдаги “Роваиъул фикр” (Фикр дурдоналари), “Ховатир роқия” (Салмоқли фикрлар) каби саҳифалардан олинган.

Нозимжон Ҳошимжон таржимаси

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бир ўғри бозорда Умар ибн Хаттобнинг салласини ўғирлаб қочган эди, Умар розияллоҳу анҳу .Аллоҳ шоҳид, уни сенга бердим. .Қабул қилдим, деб қўй, дўзахга тушиб қолма, давоми...

3843 09:05 / 30.09.2017
Рамазондан кейин ҳам рўза тутиш тугаб қолмайди, Қуръон ўқишдан йироқлашилмайди, масжидни тарк қилинмайдиquotВа сенга аниқ нарса ўлим келгунича Роббингга ибодат давоми...

3929 06:16 / 25.06.2017
Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ деди.Кимки макр қилиб яшаса, фақирликда ўлим топади. Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг бандалари устига жорий этган кавний суннатидан биридир давоми...

3521 11:32 / 18.01.2023
Рўза сабрнинг ярмидир.

3726 17:58 / 09.06.2017