1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Уламолар

Аҳмад амакининг сабоқлари

12:07 / 19.05.2021 2944 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аҳмад ҳожи Муҳаммад Турсун (Турсунов Аҳмад Мамажонович) 1949 йили Наманган шаҳрида туғилган. 1979 йили Наманган давлат университетини тамомлаган.

1967 йилдан буён матбуотда фаолият олиб боради: «Наманган ҳақиқати» газетасида турли вазифаларда, «Наманган атласи», «Ирфон», «Таржимон», «Суҳбатдош», «Ҳайрат» газеталари бош муҳаррири бўлиб ишлаган. 2003-2010 йилларда «Ҳидоят» журналида бўлим муҳаррири бўлган. 2014 йилдан «Ҳилол-нашр» нашриётида муҳаррирлик қилган.

Элликка яқин бадиий, илмий-маърифий, публицистик китоблари нашр этилган. Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмаси аъзоси.

Муаллифнинг «Сиз қандай яшамоқчисиз?», «Соҳилсиз денгиз», «Улуғлар шундай яшашган», «Кўҳна дунё ривоятлари», «Ҳикматлар китоби», «Ривоятлар китоби» китоблари, «Ҳилол нашр» нашриётида, «Дунёни тебратган буюклар» силсиласидаги «Аврангзеб Оламгир. Бобурий ҳукумдор ва маърифат ҳомийи», «Абу Ҳомид Ғаззолий. Қалблар табиби», «Салоҳиддин Айюбий. Қуддус халоскори», «Ҳасан Басрий. Атоқли донишманд», «Умар ибн Абдулазиз. Адолатли ҳукмдор», «Абдуллоҳ ибн Муборак. Буюк муҳаддис ва фақиҳ», «Амир Темур. Буюк саркарда ва соҳибқирон» китоблари «Қақнус медиа» нашриётида чоп этилган.

Шунингдек, турли йилларда Аҳмад Муҳаммад Турсуннинг «Тўрт денгиз оша саёҳат», «Барча давонинг боши», «Қайнона ва келин», «Ислом ҳазораси», «Умрнинг бир лаҳзаси», «Тарозининг икки палласи», «Табобат китоби», «Седана 1000 дардга даво», «Ҳар дарднинг давоси бор», «Шарқ Ҳақни топди», «Ҳақ ҳамиша ғолиб», «Ота-она ризоси», «Қуддус амакининг сабоқлари», «Ислом дини», «Аҳмад амакининг сабоқлари» каби китоблари чоп этилган.

Аҳмад Муҳаммад Турсун 2021 йил 18 май куни Тошкент шаҳрида вафот этдилар.

Аллоҳдан устоз Аҳмад ҳожи Муҳаммад Турсунни Ўз раҳматига олиб, барча хайрли амалларини ҳамроҳ қилишини, жаннатлар билан мукофотлашини илтижо билан сўраймиз.

 

Манба: ziyouz.uz

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
У киши имом, ҳофиз, муҳаддис, тарихчи бўлиб, асл исмлари Исмоил ибн Умар ибн Касир адДимашқий ашШофиий, кунялари эса Абулфидодир. 700ҳижрий, милодий 1301 йилда Шомдаги давоми...

8373 22:16 / 27.04.2017
Юртимиз олимлари ҳамиша илмда пешқадам бўлиб келган ва ҳатто икки Ҳарамда ҳам таълим беришга лаёқат топганлар. Ўтган асрда Ҳарами шарифда бир қатор Бухорийлар давоми...

2565 15:19 / 08.11.2021
ndash Муфтий ҳазратлари Ойномамизнинг биринчи сони саҳифаланаётган ҳаяжонли бир пайтда Сиз билан учрашувимиз биз учун алоҳида қувончли. ndash Бисмиллаҳир роҳманир давоми...

2217 17:01 / 19.04.2024
Мулла Аҳмадхон қори 1914 йили Наманган шаҳри, Сардоба даҳаси ҳозирги Нодира кўчасида зиёли оилада таваллуд топди. Қиблагоҳи мулла Бобохон ваф.1947 қори, бобоси эса давоми...

2645 17:00 / 14.04.2022
Аудиолар

211103 11:58 / 10.10.2018
Фотолар

10430 09:50 / 18.04.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130361 14:35 / 11.08.2021