1447 йил 23 жумадис сони | 2025 йил 14 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Яхшиликлар манбаи

11:30 / 18.05.2021 2933 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Буюк Британияда таълим олаётган малайзиялик Муҳаммад исмли талаба 3 йил давомида авиачипталар ва сафар харажатлари учун ўқишдан сўнг фаррошлик қилиб пул жамғарди. Чунки у университетни битириш маросимида ота-онаси ҳам ҳозир бўлишларини жуда истаганди.

Муҳаммаднинг ота-онаси ўғлига муносиб таълим бериш учун бутун умр меҳнат қилишган эди. Тиришқоқ ва аълочи Муҳаммад ўрта мактабни юқори баҳолар билан тамомлаб, Буюк Британиядаги Эссекс университетида ўқиш учун стипендия билан тақдирланди.

Бўлажак университети талабасини бутун қишлоқ кузатиб қўйган эди.

«Ота-онам ҳеч қачон она қишлоғини тарк этмаган. Улар бутун умр мени муносиб таълим олишим ва юқори даражани эгаллашим учун меҳнат қилишган. Мен ҳам уларнинг ўғли сифатида битирув оқшомида, диплом олиш маросимида қатнашишларини хоҳладим ва шунга ҳаракат қилдим», дейди Муҳаммад.

Режасини амалга ошириш учун Муҳаммад уч йил давомида дарслар тугаганидан кейин фаррошлик қилиб, қўшимча пул тўплади, меҳнат қилди. Ниҳоят кутилган дамлар етиб, 2019 йилнинг июль ойида у ўқишни тамомлади. Ота-онаси уни шахсан табриклаш имкониятига эга бўлиб, Буюк Британияга етиб келишди.

Ушбу ёқимли лаҳзалар муҳрланган расмлар бутун интернетда тарқалиб, миллионлар эътиборига тушди. Бу ҳикоя аслида фарзандлар ота-оналарига эҳтиром кўрсатишлари, ўзаро муносабатларида самимий бўлишлари кераклиги ҳақида бир ибрат-эслатмадир.

Зеро, ота-онага яхшилик қилиш, фарзанд учун яхшиликлар манбаидир. Ота-онага яхшилик қилиш билан бу дунё ва охиратнинг яхшиликларига сазовор бўлинади.

Бобур Аҳмад

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Савдогарларнинг муҳим одобларидан бири золим харидорга ёрдам бермасликдир..Золим харидор, сотиб олган нарсасини ҳаром ва гуноҳга ишлатадиган харидордир. давоми...

3542 17:10 / 15.01.2019
Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Қачон тун келиб, кундуз кетса, қуёш ботса, рўзадорнинг ифтори бўлади,, дедилар,.Ушбу уч давоми...

2520 18:00 / 06.05.2020
Маън ибн Зоида айтади .Халифалик аббосийларнинг қўлига ўтгач, Халифа Мансур мени қидирувга бериб, мени унинг олдига олиб борган одамга мукофот ҳам ваъда қилди. давоми...

3347 07:10 / 30.07.2019
Бир куни Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу Кўфадаги бир қишлоқдан ўтиб қолдилар. Йўлда бекорчи йигитлар тўпланиб олиб, ичиб ўтиришарди. Уларнинг ичида Зозон давоми...

4627 08:00 / 16.12.2020
Аудиолар

213316 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

132538 14:35 / 11.08.2021