1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тарих

Мунофиқларнинг туҳмати

13:00 / 17.05.2021 2787 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Шаъбон ойида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга Бану Мусталиқ қабиласининг у зотга қарши одам тўплаётгани ҳақида хабар келди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам душманни кутиб ўтирмасдан, устига бостириб боришга қарор қилдилар. Ўша сафар Ислом лашкари ичида илк марта Ибн Салул бошлиқ кўплаб мунофиқлар ҳам чиқишди. Мусулмонларнинг Хандақ ғазотидаги ғалабасидан кейин улар тарозининг оғир палласи томонига ўтиб олишган эди.

Икки тараф Бану Мусталиқнинг Мурайсиъ номли қудуғи олдида тўқнашди. Шунинг учун ушбу ғазот «Мурайсиъ ғазоти» ҳам дейилади. Урушда мусулмонлар ғолиб келдилар, кофир-мушриклар эса енгилишди.

Худди шу ғазотдан қайтишда Ибн Салул бошлиқ мунофиқлар Оиша онамиз ҳақларида «ифк» – бўҳтон тарқатишди.

Гапни бошқа ёққа буриб, ҳақиқатдан четга чиқиш, ёлғондан уйдирма тўқиш, бўҳтон ва иғво қилиш араб тилида «ифк» дейилади.

Мунофиқлар Оиша онамизга нисбатан ифк – иғво, бўҳтон, туҳмат ва уйдирма уюштиришди. Уларнинг ифкига баъзи содда мусулмонлар ҳам қўшилдилар. Орада катта фитна юз берди. Оиша онамизни зино қилганликда айблай бошлашди.

Ниҳоят, барча ишни ҳикмат ила қиладиган Аллоҳ таолонинг Ўзи аралашиб, ҳаммасини ўз жойига келтирди. Нур сурасининг ўн оятида Оиша онамиз оқландилар (11–20-оятлар). Ҳамма, ҳатто Оиша онамизнинг ўзлари ҳам: «Менга оқлов тушди», дедилар.

«Ислом тарихи» биринчи китоби асосида тайёрланди

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Юсуф алайҳиссаломнинг насаблари ҳақидаги энг ажойиб гап Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг имом Бухорий ривоят қилган қуйидаги сўзларидир.У давоми...

7710 17:00 / 15.06.2019
Қуръони Каримнинг дастлабки оятлари нозил бўлгандан кейин бир муддат ваҳий келмай қолди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам оғир ҳолатга тушдилар. Ўзларини давоми...

3631 13:06 / 04.12.2019
Кейинги асрларда нашр этилган деярли барча тарих китобларида Муқаннани ўзбек халқининг қаҳрамони, миллийозодлик ҳаракати йўлбошчиси сифатида талқин этиб давоми...

10761 17:00 / 12.12.2020
Имом, ҳофиз, ривоятлари аниқ, пешво, шайхулислом Абу Муслим Абдурраҳмон ибн Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Меҳрон ибн Салама Бағдодий.Муҳаммад ибн Муҳаммад Боғандий, давоми...

3025 11:45 / 30.04.2019
Аудиолар

225946 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

144775 14:35 / 11.08.2021