1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

«Oman Observer» газетаси: Рамазондаги ўзбек лаззатлари

18:00 / 13.05.2021 1787 pdf Ўқиш режими + -

Ўмон Султонлигининг «Oman Observer» газетасида Ўзбекистонда Рамазон ойининг нишонланиши тўғрисидаги «Ифторга ўзбек лаззати» сарлавҳали мақола чоп этилди. Бу ҳақда «Дунё» АА хабар берди.

Журналист Юсуф Кабир томонидан ёзилган материал ўмонлик ўқувчиларни Ўзбекистонда Рамазон ойи билан боғлиқ урф одатлар, саҳарлик ва ифторлик дастурхонига тортиладиган миллий таомлар билан таништиради.

Муаллифга кўра, муқаддас Рамазон ойи Ўзбекистонда ўзига хос улуғворлик ва диний қадриятлар билан ўтказилади. Рўза тутиш, ифторлик анъаналари ва маданияти ҳар бир ўзбек хонадонида ҳатто собиқ мустабид даврида ҳам сақлаб қолинган.

«Ўзбек халқи бир вақтлар ўзларининг диний ва миллий урф-одатларидан маҳрум бўлган эди. Ўзбекистон мустақил давлат, деб эълон қилинганидан сўнг миллий урф-одатлар билан бирга диний қадриятлар ҳам қайта тикланди, – деб ёзади муаллиф. – Шундан буён Рамазон ойи мамлакат аҳолиси орасида катта кўтаринкилик билан ўтказилади. Маҳаллий урф-одатларига кўра, ўзбеклар ифторлик вақтида ўз қўшнилари билан таом улашади. Бу анъана, айниқса, ҳайит байрами арафасида янада оммалашиди. Ўзбек оиласининг яна бир ўзига хос одати бор. Яъни ҳар бир ўзбек хонадонида рўза очилишида оила бошлиғи дуо қилади ҳамда биринчи бўлиб таомга қўл узатади. Бу қоида ва тартиб Ўзбекистоннинг барча минтақаларида амалда».

Мақолада қайд этилишича, ўзбек хонодонида ёзиладиган дастурхон жуда батартиб. Ўзбекистонликларнинг энг севимли таомлари – бу анъанавий ширинликлар, нишолда, патир нон, сомса, қандолат ва, албатта, паловдир. Буларнинг барчаси Ўзбекистонда Рамазон ойи давомида севиб танавул қилинади.

Материалда, шунингдек, ўзбек ошхонасининг шоҳ таоми - палов ва нишолдани тайёрлаш усуллари ҳақида маълумотлар ўрин олган.

«Нишолда соғлиқ учун жуда фойдали ва ҳазм қилишни енгиллаштиради», - дейилади нашрда.

Муаллифнинг ўмонлик ўқувчиларга тавсия этишича, ўзбек паловини тайёрлаш учун яхши гуруч танлаш керак. Қўй гўшти, сабзи ва пиёз асосий масаллиқлардан ҳисобланади. Сабзини узун шаклда тўғраш лозим.

«Aгар сиз паловни пиширишни эплаган бўлсангиз, уни анор ва турупдан тайёрланган «Тошкент» салати билан танаввул қилиб, ушбу таомнинг мазасидан завқ олинг», - деб ёзади Юсуф Кабир.

Манба: muslim.uz

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ватанимиз мустақилликка эришиб, эркимиз ўз қўлимизга қайтгандан сўнг кўплаб йўналишларда ислоҳотлар олиб борилмоқда. Хусусан, мустақилликдан буён ҳар йили давоми...

2370 17:30 / 10.04.2019
Буюк Британияда ташкил этилган Ўзбекистон маданий мерос ҳафталигида ушбу мамлакат олимлари юртимизнинг юксак маърифий салоҳиятини алоҳида эътироф давоми...

758 11:55 / 02.12.2024
Аллоҳ таоло инсонни ердан яратар экан, унинг зиммасига яна шу қайтадиган жойи ndash ерни обод қилиш вазифасини юклади. Бу ҳақда Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади У давоми...

1760 15:21 / 18.11.2022
Жорий йилнинг 6март куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси мажлислар залида Вақф фонди томонидан диний таълим муассасаларининг ўқитувчи, техникходим ва давоми...

1898 14:36 / 07.03.2023
Аудиолар

211055 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130316 14:35 / 11.08.2021